Лизинг

Лизинг

Лизинг

Лизинг — ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, бунда бир тараф (лизинг берувчи — банк) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчи) топшириғи асосида учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида кўзда тутилган мулкни (лизинг объектини) эгалик ҳуқуқи билан сотиб олади ва уни лизинг олувчига лизинг шарномаси шартлари билан белгилаб қўйиладиган тўловлар асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан 12 ойдан ортиқ муддатга тақдим этади.

Ҳар қандай банк томонидан фойдаланилмайдиган мулклар, шу жумладан корхоналар, мол-мулк мажмуалари, бинолар, иншоотлар, ускунлар, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик техникаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ускунлари, шунингдек, ер участкалари ва бошқа табиий объектлардан ҳамда қонунчилик билан эркин муомалага чиқариш тақиқланган ёки муомаланинг алоҳида тартиби белгиланган мулклардан ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун ишлатиладиган бошқа кўчар ва кўчмас мулклар лизинг объекти бўлиши мумкин.

«InFinBank» ХАТБ томонидан лизинг хизматлари фақат «InFinBank» ХАТБ да асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағини очган мижозларгагина тақдим этилади, бундан ташқари молиявий жиҳатдан барқарор, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилади. лизинг олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш чоғида баҳолаш ўтказиладиган услубият асосида асалга оширилади.

Асосий шартлар:

  • лизинг суммаси — амалдаги қонунчиликка мувофиқ (1 тоифали Банк капиталининг 25% ортиқ бўлмаган миқдорда).
  • таъминот — Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ.

Номи Миллий валютада АҚШ долларида ЕВРО валютасида
Фоиз ставкаси Кредит муддати Фоиз ставкаси Кредит муддати Фоиз ставкаси Кредит муддати
1 Лизинг Йиллик 19,99% 18 ойгача Йиллик 5,99% 18 ойгача Йиллик 5,99% 18 ойгача
2 Фоиз ставкасини ҳисоблашнинг маржа усулидан фойдаланиладиган лизинг 10% дан 11% гача Муддати чекланмаган - - - -
3 Лизинг (хатар учун комиссия) * 0,0547% Қўлланилмайди 0,0166% Қўлланилмайди 0,0166% Қўлланилмайди
  Кредитнинг муддати ўтган қисми учун фоизлар Белгиланган ставка Х 150%  - Белгиланган ставка Х 150%  - Белгиланган ставка Х 150%  -

* хатар учун комиссия лизинг шартномаси бўйича фоиз ставкасига қараб ҳисобланади ва лизинг шартномасида назарда тутилган ҳар бир кун учун фоизсиз даромад шаклида олинади.  

Лизинг лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар нусҳаси:

  • Таъсис ҳужжатларининг нусҳаси.
  • Агар фаолият тури алоҳида лицензия олиниши талаб этиладиган соҳалар рўйхатига кирса, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.
  • Корхонанинг охирги 2 йиллик бухгалтерия ҳисоботи, ДСИ белгиси билан.
  • Лизинг олувчининг лизинг объектини жойлашуви кўзда тутилаётган бинодан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  • Бизнес план/техник-иқтисодий асос.
  • Хом-ашё сотиб олишни ва тайёр маҳсулотларни сотишни кўзда тутувчи шартномалар.

Ушбу рўйхат молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тўлиқ вамраб олинган ҳужжатлар рўйхати эмас, Банк ходимлари кўриб чиқилаётган лойиҳага оид бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишлари мумкин.

Лизингнинг афзалликлари:

  • Лизинг битимини расмийлаштириш орқали мижоз корхонага зарур технологияни сотиб олибгина қолмасдан, балки унинг қийматини бир мунча пасйтиришга ҳам эришади, чунки лизингга бериш учун олиб кирилаётган технологик ускуналар ҚҚС ва божхона божларидан озод қилинади;
  • Бутун лизинг муддати давомида корхона сотиб олинган мулк бўйича мулк солиғи тўлашдан озод этилади.
  • Фойда солиғи бўйича солиқ тортиладиган база миқдори лизинг бўйича тўланадиган фоизларга камайтирилади.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.