Mikrokredit

Mikrokredit

Mikrokredit

Кредитлаш субъектлари: Кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Бир қарз олувчига ажратиладиган кредитларнинг энг кўп миқдори (қолдиқ): 300 млн. сўмгача.

Кредитнинг энг кам миқдори: Ўрнатилмаган.

Кредитлаш шакли: Кредит линияси очилмаган ҳолда (бир ёки бирдан ортиқ танлашлар билан кредит ажратиш).

Кредитлаш тамойиллари: Таъминланганлик, қайтаришлик, муддатлилик, тўловлилик.

Кредитлаш усули: Кредит маблағларини Қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамига нақдсиз шаклда кўчириш орқали.

Кредит муддати: 24 ойгача.

Фоиз ставкаси: АПБҚ баённомасига мувофиқ.

Кредит валютаси: ЎзР миллий валютаси - сўм.

Кредитлаш манбаси: Банкнинг ўз маблағлари.

Кредитни сўндириш тартиби: ҳар ойда, аннуитет ёки дифференцияланган тўловлар усулида.

Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли давр:

2 ойгача;

Ҳисобланган фоиз тўловлари бўйича имтиёзли давр: Кўзда тутилмаган.

Таъминотнинг мақбул турлари (асосий таъминот):

§ АЖ «InFinBank»да очилган ҳисобварақларда жойлаштирилган, эркин конвертация қилинадиган ёки миллий валюта кўринишидаги пул маблағлари гарови;

§ Ликвидли кўчар ва кўчмас мулк гарови;

Қарз олувчи ва унинг фаолиятига мажбурий талаблар:

§ Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб 12 ойдан кам бўлмаган муддат ўтган;

§ АЖ «InFinBank»да асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағининг мавжудлиги;

§ Бошқа банкларда кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича қарздорлик мавжуд эмас;

§ Салбий кредит тарихига эга эмас, шу жумладан: оҳирги 2 йил давомида аввал олинган кредитлар бўйича 30 кундан ортиқ (кетма-кет) қарздорлик 2 мартадан кўп марта юзага келмаган;

§ Оҳирги 6 ойда депозит ҳисобрақамига тадбиркорлик фаолиятидан барқарор пул тушумларига эга (ҳар ойда 2 тадан кам бўлмаган транзакция);

§ Оҳирги 6 ойда таъсисчилар таркибида ўзгариш мавжуд эмас;

§ Оҳирги 12 ойда депозит ҳисобрақамига асосий тадбиркорлик фаолиятидан жами суммаси 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда тушумларга эга;

§ К-2 бўйича муддати 15 кундан ортиқ бўлган амалдаги қарздорлик мавжуд эмас.

Қарз олувчи томонидан тақдим этиладиган хужжатлар рўйхати:

Ø Юридик шахслар учун:

§ Кредитлашнинг барча шартлари ва кредит бўйича таъминот тўлиқ кўрсатилган ҳолда кредит аризаси;

§ Қарз олувчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

§ Корхона низоми ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси, барча ўзгартиришлар билан;

§ Директор тайинлаш бўйича таъсисчилар қарори ва бўйруқ нусхаси;

§ Таъсичилар ва директорининг шахсни тасдиқловчи хужжат нусхаси;

§ Агар корхонада бухгалтер кўзда тутилган бўлса буйруқ ва шахсни тасдиқловчи хужжат нусхаси;

§ Қарз олувчи таъсисчиларининг тегишли шартларда зарур бўлган кредит суммасини жалб қилиш ва кредит бўйича таъминотни тақдим қилиш тўғрисидаги қарори;

§ АЖ «InFinBank»нинг корпоратив кредитлаш бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган кредит операциялари бўйича таъминотни қабул қилиш тартиби» га (ТП-194) мувофиқ тақдим этиладиган таъминот бўйича ҳужжатлар.

Ø Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:

§ Кредитлашнинг барча шартлари ва кредит бўйича таъминот тўлиқ кўрсатилган ҳолда кредит аризаси;

§ Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

§ Шахсни тасдиқловчи хужжат нусхаси;

§ АЖ «InFinBank»нинг корпоратив кредитлаш бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган кредит операциялари бўйича таъминотни қабул қилиш тартиби» га (ТП-194) мувофиқ тақдим этиладиган таъминот бўйича ҳужжатлар.

«InFinBank» АЖда ижобий кредит тарихига эга Қарз олувчилар учун алоҳида шартлар:

Мазкур кредит маҳсулоти доирасида «InFinBank» АЖда ижобий кредит тарихига эга Қарз олувчиларга қуйидаги шартларда гаров талаби пасайтирилган кредитлардан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади:

§ Кредит суммаси: Аввал олинган ва муваффақиятли (10 кундан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлигига йўл қўйилмаган ҳолда) сўндирилган кредит суммасидан кўп бўлмаган, лекин 100 млн. сўмгача бўлган миқдорда;

§ Кредит муддати: 12 ойгача (имтиёзли давр тақдим этилмаган ҳолда);

§ Кредит таъминоти:

1)       Кредит суммасининг 62,5%идан кам бўлмаган миқдорда кўчар ва кўчмас мулк гарови;

2)       Кредит суммасининг 62,5%идан кўп бўлмаган миқдорда кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш полиси;

Лимитлар:

§ Мазкур кредит маҳсулоти доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли активларнинг (NPL) қолдиғи маҳсулот кредит портфелининг 2 (икки) % идан ошмаслиги лозим. Агар мазкур кўрсаткич чегаравий кўрсаткичдан ошган тақдирда мазкур кредит маҳсулоти тақдим этилиши тўхтатилади. Мазкур кредит маҳсулоти бўйича кредит портфелининг сифати тўғрисида маълумот Муаммоли активлар билан ишлаш ва мониторинг департаменти томонидан ҳар ойлик асосда тақдим этиб борилади.

§ Мазкур кредит маҳсулоти доирасида ажратилган барча кредитларнинг қолдиғи кредит портфелининг 10%идан ошмаслиги лозим.

Истиснолар:

Ушбу кредит маҳсулоти доирасида, мазкур паспортда кўрсатилган шартлардан фарқли шартларда кредит ажратишга фақатгина Кредит қўмитасининг қарори билан йўл қўйилади.

Жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан мазкур кредит маҳсулоти доирасида кредит ажратиш шартлари кредит линияларининг шартларидан келиб чиқиб ўрнатилади.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.