Савол-жавоб

Савол-жавоб

Хорижий валюталарни сўмга нисбатан курси тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайтида (www.cbu.uz) жойлаштирилиб борилади. Мазкур маълумотларни электрон шаклда (Excel файлида) олиш мумкин. Марказий банкнинг сайтидан олинган хорижий валюталарнинг курси тўғрисидаги маълумотлар расмий ҳисобланади ва сўровчи томонидан мазкур сайтдаги маълумотлар қайта текширилиб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади, ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


Шу билан бир қаторда, мазкур Қонунга биноан республика ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат банклар орқали амалга оширилади. Банклардан ташқари валюта бойликларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки сотиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун ҳужжатларини бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли чоралар кўриб борилади.


Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармонига асосан валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг учун мижознинг (юридик шахснинг) Банк рахбарияти номига махсус хати тақдим этилиб, хатнинг нусхаси info@infinbank.com электрон почтасига юборишлиги шарт. Хатнинг мазмуни қуйдагича бўлиши керак: корхонанинг тўлиқ номи ва SMS-хабарларини жўнатиш учун керак бўлган бутунжахон форматидаги телефон рақами (+998-ХХ) XXX-YY-ZZ.


Ҳаммаси юкланди
×

Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш бўйича йўриқнома

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган белгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.