"E-mail"га етказиш

"E-mail"га етказиш

"E-mail"га етказиш

Ҳисобрақам кўчирмаларини ялпи «E-mail» хатлар орқали етказиш деганда,  банкда янги амалиёт кунининг ҳисобрақам кўчирмасини ва кун ҳужжатларини автоматлаштирилган тарзда мижознинг «E-mail» манзилига юбориш назарда тутилади.

Мижозлар, шунингдек, ҳисобрақам кўчирмасини тўғри келадиган андозага мувофиқ аниқ санада (ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ой ёки ҳар йилда) юборилишини белгилашлари мумкин.

Ҳисобрақам кўчирмаларини «E-mail» манзилига етказиш мижозларга қуйидаги имкониятларни яратади:

  • ҳисобрақам кўчирмаларини электрон шаклда дунёнинг исталган нуқтасида олиш;
  • мижозларининг ҳисобрақамларида пул маблағлари ҳаракатини мониторинг қилиш;
  • мижозга электрон ҳисобрақам кўчирмаларини юбориш мунтазамлигини ўрнатиш;
  • хизматдан фойдаланиш даври мобайнида хабарларни мониторинг қилиш;
  • хабарларни қабул қилувчи манзилни ўзгартириш ва х.к.з.
Ҳисобрақам кўчирмаларини «E-mail» манзилига етказиш хизмати қўшимча тўлов талаб қилмайди ва ўрнатилган тариф режаси доирасида мижозларга тақдим этилади.

Ҳисобрақам кўчирмаларини «E-mail» манзилига етказиш хизматини сизга хизмат кўрсатаётган АТБ «InFinBank» исталган бўлинмасида ёқтиришингиз мумкин.


×

Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш бўйича йўриқнома

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган белгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.