uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
SMS-xабарнома

SMS-xабарнома

SMS-xабарнома

«SMS — Хабарнома» тизими — Банкнинг банк мижозларини ҳисоб рақамлар ҳолатининг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни берган ҳолда SMS каналлари бўйлаб хабардор қилувчи янги автоматик ахборот тизими.

«SMS — Хабарнома» банк мижозларига банкка ташриф буюрмаган ҳолда фақат мобиль телефони ёрдамида реал вақт режимида ўз ҳисоб рақамининг ҳолати ҳақидаги долзарб ахборотни олиш имконини беради.

«SMS — Хабарнома» тизимидан фойдаланишда банк:

  • мижоз томонидан пластик карталардан фойдаланилаётганда хавфсизлик даражасин ошириши мумкин. Масалан, икки марта ёки рухсатсиз ҳисобдан чиқарилганда, мижоз дарҳол бу ҳақида хабардор қилинади (агар сумма бир хил бўлса, хабар юборилмайди);
  • мижозларни хабардор қилиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилганлиги туфайли инсон ҳатоси омилини истисно этиши;
  • мижоз томонидан кўрсатилган электрон манзилга ҳисоб рақамларнинг ҳолати ва амалга оширилган операциялар ҳақидаги ахборотни ўзида мужассам этган хабарни такрорлаши мумкин.

Тизимнинг функционал имкониятлари:

Тизимнинг асосий мақсади — турли воқеалар содир бўлганида банкнинг мижозларига автоматик тарзда хабарларни юбориш имконини берувчи «Мижоз учун хабарлар» сервисини амалга оширишдан иборат.

Стандарт етказиб беришда мижозларга қуйидаги хабарлар юборилади:

  • ҳисоб рақамдаги қолдиқнинг ўзгарганлиги тўғрисидаги хабар ва янги қолдиқ. Мижозга ҳисоб рақам (ҳисоб рақамлар) ва ҳисоб рақамдаги ёки бир неча ҳисоб рақамлардаги қолдиқ хабар қилинади;
  • янги ҳужжатларнинг келиб тушганлиги ҳақидаги хабар;
  • тизимнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уларда ахборот олиш учун мижознинг ўзи банкка қўнғироқ қилиши лозим бўлган бошқа ахборот тизимларидан фарқли равишда мижозни хабардор қилиш ташаббуси банкдан чиқади.

Технологик хусусиятлар:

  • узлуксиз туну-кун ишлаш имконияти. Модуль тўлиқ автоматлаштирилган ва «24×7» режимида ишлаши мумкин;
  • тизимнинг юқори унумдорлиги. Бир хабар қилиш модули хабар қилиш каналларининг исталган сонини қўллаб-қувватлайди. Унумдорликни ошириш учун улар ўртасида алоқа каналлари ва турларини, шунингдек, мижозларга хабар қилиш объектларини тақсимлаш эҳтимоли билан бир неча хабар қилиш модулларининг бир вақтнинг ўзида ишлаши назарда тутилган;
  • ахборотнинг бут сақланиши. Хабар қилиш модули тизимдаги ҳар қандай узилишларда ахборотнинг тўлиқ бут сақланишини, шунингдек, хабар қилишни у узилиш туфайли тўхтаб қолган нуқтадан давом эттиришни таъминлайди.

Турган жойи ва сутканинг вақтидан қатъи назар, мижозларга SMS-хабарлар кўринишида улар ҳисоб рақамларининг ҳолати ҳақидаги долзарб ахборотни тақдим этади.