uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
InfinBLACK кредит карталари

InfinBLACK кредит карталари

InfinBLACK кредит карталари

Хохлаган харажатлар учун кредит карталари.

Кредит муддати

18 ойгача

Кредит мақсади

Ҳар қандай мақсадлар учун пул маблағларини қарз олувчининг пластик карталарига ўтказиш йўли билан ЎзР миллий валютасида тақдим этилади.

Йиллик фоиз ставкаси

22,99%

Кредит миқдори

16 млн. сўмгача

Таъминот

Кредитнинг қайтарилмаслиги хавфидан суғурта ва/ёки кредит бўйича кредит лимити миқдорининг 125% идан кам бўлмаган миқдордаги таъминотнинг (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ) бошқа ҳар қандай ликвидли тури. Бунда:

– “INFINBANK” мобил иловаси орқали расмийлаштирилган кредит аризаси маъқулланганда, потенциал Қарз олувчи кредитни суғурталаши ва суғурта мукофотини Суғурталовчининг ҳисоб рақамига тўлаши керак ёки

– Потенциал Қарз олувчи стационар режимда банкнинг ҳар қандай бўлими (филиали) орқали кўриб чиқиш учун тақдим этилган кредит аризасини расмийлаштиришда кредит бўйича таъминотнинг (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ) бошқа ҳар қандай ликвидли турини расмийлаштириш имкониятига эга.

Сўндириш частотаси

Асосий қарз - ҳар ой 5,5% тушадиган лимит ва йиллик 6,5%га тенг охирги миқдор

Ҳар ой ҳисобланган фоизлар. Кредит бўйича фоизлар қарз маблағлариниг ҳақикий қолдиғидан  кредит маблағларини ишлатилган санадан бошланади

Потенциал қарз олувчига талаблар

  • 18 ёшдан;

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахс ёки хориж фуқароси;

  • Кредит учун ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 3 ой давомида меҳнат стажига эга бўлиш;

  • Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (жорий кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги, шунингдек банк/банклар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик ҳолатининг бўлмаганлиги).

Керакли ҳужжатлар

1.   Кредит учун ариза (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда).

2.   Ойлик маошга тегишли пластик карта ва у бўйича энг камида 3 ойлик давр учун айланмаларнинг мавжуд бўлиши. Бунда пул айланмалари амалдаги барча кредитларга (шу жумладан яна олинаётган кредит) оид харажатларни қоплаш учун етарли миқдорда бўлиши лозим;

3.   Кредит бўлими ходими томонидан нусха олинадиган паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда қарз олувчининг яшаш манзили (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда).

4.   Таъминловчи ҳужжатлар (ариза стационар ҳолатда банк филиаллари ва бўлимларида расмийлаштирилганда).

Кредитни ажратиш шакли

Лимит миллий валютада (сўм) пластик кредит картага тушириш йўли билан ўтказилади.

Кредит аризасини топшириш жойи

Кредит аризаси ва кредитни расмийлаштириш ишлари банкнинг филиаллари ва бўлинмаларида амалга оширилади. Шунингдек, банкнинг мобил иловаси орқали «ONLINE» режимида ҳам буни бажариш мумкин.

Кредитни кўриб чиқиш муддати

Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати: ариза расмийлаштирилган кундан бошлаб 24 соат ичида. Қабул қилинган ижобий қарор ҳақида мижозга 24 соат ичида хабар берилади.

Аванс тўлови

Кўзда тутилмаган.

Кредитни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга доир қўшимча тўловлар

Мавжуд эмас

Муддатидан олдин сўндириш

Қўшимча комиссия ва жарималарсиз лимитни муддатидан олдин ёпиш имконияти кўзда тутилади.

Асосий қарз ва фоизлар бўйича имтиёзли давр                    

Кўзда тутилмаган

Кредит ажратишга нисбатан салбий қарор қабул қилинишига сабаб бўладиган омиллар

1.       Салбий кредит тарихи (кредитга доир асосий қарз ва фоизларни ўз вақтида сўндирмаслик, кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлиги);

2.       Потенциал қарз олувчининг барқарор бўлмаган даромадлари ёки уларнинг йўқлиги (кредитга ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 3 ой давомида доимий даромадларнинг мавжуд эмаслиги);  

3.       Понтенциал қарз олувчи тақдим этган нотўғри, нохолис ва нотўлиқ маълумот.

4.       Кредит бўйича таъминотнинг йўқлиги.

Кредит ажратишга нисбатан ижобий қарор қабул қилинишига сабаб бўладиган омиллар

 

1.       Ижобий кредит тарихи (кредитлар ва фоизларни ўз вақтида сўндириш, кредит бўйича муддати ўтиб кетган жорий қарздорликнинг йўқлиги).

2.       Понтенциал қарз олувчининг барқарор даромадлари (кредитга ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 3 ой давомида)

3.       Потенциал қарз олувчининг қаноатлантирувчи молиявий аҳволи

4.       Кредитни қоплашга етадиган миқдорда ва ҳажмда таъминотнинг мавжудлиги (кредит миқдоридан 125%дан кам бўлмаган миқдорда).

Кредит бўйича асосий қарзни тўлашга оид муддатларга риоя қилингмаган тақдирда, ўз вақтида тўланмаган қарзга нисбатан фоиз ставкаси кечиктирилган қарздорлик пайдо бўлган санадан бошлаб 1,5 бараварга ортади.

ДИҚҚАТ! КРЕДИТНИНГ ФОИЗ МИҚДОРИ НОМИНАЛ ФОИЗ СТАВКАСИ АСОСИДА ҲИСОБЛАНАДИ. КРЕДИТНИНГ ТЎЛИҚ МИҚДОРИ ЭСА ФОИЗЛАР ВА БОШҚА ТУРДАГИ ТЎЛОВЛАР ЎРНАТИЛГАН МУДДАТЛАРДА ВА БУТУН МИҚДОРДА ТЎЛАНГАН ҲОЛАТДА СИЗ УЧУН ҚАНЧАГА АЙЛАНИШИНИ КЎРСАТАДИ.

ДИҚҚАТ! МАЗКУР КРЕДИТНИНГ НОМИНАЛ ФОИЗ СТАВКАСИ ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИН. БУНДАЙ ҲОЛАТ ЮЗ БЕРГАН ТАҚДИРДА, ЎЗГАРИШЛАР ҚАРЗ ОЛУВЧИ БИЛАН КЕЛИШИЛАДИ.