Yangiliklar va press-relizlar

Yangiliklar va press-relizlar

2024
  • Сброс
  • Yanvarь
  • Fevralь
  • Mart
  • Aprelь
  • May
  • Iyunь
  • Iyulь
  • Avgust
  • Sentyabrь
  • Oktyabrь
  • Noyabrь
  • Dekabrь
  • Байрам табриги

    АТБ «InFinBank» жамоаси Сизни  - Рамазон Хайит  байрами  билан чин кўнгилдан муборакбод этади.
    Сизга ва яқинларингизга тинчлик, соғлик, бахт ва хотиржамлик тилайди!

  • Янги филиал рўйхатга олинди

    2016 йил 4 июль  куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 75/12- сонли рўйхат рақами билан АТБ «InFinBank"нинг Қорақалпоқ  филиалини рўйхатдан ўтказди.
    АТБ «InFinBank"нинг Қорақалпоқ филиали қуйидаги манзил бўйича жойлашган: Қорақалпоқстон Респудликаси, Нукус   шаҳри,  Ғаресизлик  кўчаси  65-уй, индекс рақами 230100.

  • “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ

    «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг «27» июнь 2016 йилдаги 40-сонли баённомаси қарори билан банк томонидан «27» июнь 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг «31» декабрь 2015 йил 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

  • «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

    АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 16 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 27 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

    АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 8 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 20 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • АТБ «InFinBank» Сифат менежменти тизими мувофиқлик сертификатига эга

    АTБ «InFinBank»  Сифат менежменти тизими мувофиқлик сертификатини олганлигини ва шу тариқа Ўзбекистон Республикасида ISO 9001:2015 халқаро стандарти янги таҳрирдаги сертификатига эга ягона ва биринчи Банк, яъни мижозлар билан ўзаро муомала қилиш тамойиллари ва жараёнлари сифат менежменти бўйича бутун дунёда тан олинган талабларга жавоб берувчи Банк бўлганини фахр билан эълон қилади. Сертификатлаш соҳаси Банк Бош офиси, шунингдек, Банкнинг мамлакатимиз деярли ҳамма минтақаларида фаолият юритувчи 12 филиали томонидан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга барча банк хизматларини кўрсатишни ўз ичига олади.
    ISO 9001:2015 бўйича сертификатлаш бошқарув сифати, Банкни ташкил қилиш ва унинг фаолияти сифатга, яъни мижозларга тақдим этиладиган маҳсулотлар ва хизматларнинг сифат кўрсаткичлари яхшиланиши, банк ички жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигига йўналтирилганлиги бўйича энг яхши тажрибага эга эканлигимизнинг тасдиғи ва муносиб баҳоланиши ҳисобланади.  ISO 9001:2015 сертификати – бу нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам умумқабул қилинган менежмент даражаси демак. Бундай даражага биз авваламбор Банк бутун меҳнат жамоасининг якдил фаолият юритиши ҳисобига эриша олдик. ISO сертификатига эга бўлиш бутун Банк жамоаси учун катта шараф ҳамда биз мижозларимизга энг юқори савияда хизмат кўрсатаётганлигимиз ва мижозларимиз нафақат кўрсатилаётган банк хизматлари сифати, балки хизмат кўрсатиш жараёнида уларга қаратилаётган эътибордан ҳам янада кўпроқ мамнун бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солаётганимизнинг белгисидир.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.