Yangiliklar va press-relizlar

Yangiliklar va press-relizlar

2024
  • Сброс
  • Yanvarь
  • Fevralь
  • Mart
  • Aprelь
  • May
  • Iyunь
  • Iyulь
  • Avgust
  • Sentyabrь
  • Oktyabrь
  • Noyabrь
  • Dekabrь
  • «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

    АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 12 майдаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 25 май куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • Байрам табриги

    АТБ «InFinBank» жамоаси Сизни  - 9 май – Хотира ва қадрлаш куни  билан чин кўнгилдан муборакбод этади.
    Сизга ва яқинларингизга тинчлик, соғлик, бахт ва хотиржамлик тилайди!
    Ҳурматли Фахрийларимиз – Сизга бош эгиб таъзим қиламиз ва чин юракдан минатдорчилик билдирамиз.

  • Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик ҳисобда 9 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

  • BankExpo-2016 кўргазмаси ғолиблари тақдирланди

    20 апрель куни Ўбекистон банклари Ассоциацияси  биносида,   Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси  ҳамкорлигида  13-14 апрель кунлари бўлиб ўтган    "BankExpo-2016” IХ миллий кўргазмаси ниҳоясига бағишланган ва унда  фаол иштирок этган банкларни  тақдирлаш маросими ўтказилди. Унга кўра  АТБ «InFinBank» - “Энг яхши ахборот билан таъминланган стенд” номинацияси ғолиби деб топилди.

  • Эълон

    ҲУРМАТЛИ БАНК МИЖОЗЛАРИ!!!

    Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солик ва Божхона кодекслари хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПК–594–сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 мартдаги 1-сонли мажлис баёнлари талабларини бажариш мақсадида, 2016 йил 4 апрелдан тижорат банкларининг дастур таъминотига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўтказишда қуйидаги талаблар қўйилмоқда:

    Пул ҳисоб-китоб ҳужжати шаклига ўзгартириш киритилмоқда.

    1-Иловада юридик шахслар учун тўлов топшириқномаси шаклининг янги кўриниши;
    2-Иловада жисмоний шахслар томонидан Давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқлар ва мажбурий тўловлар нақд пулда тўланаётганда тўлдирилиши лозим бўлган эълон шаклининг кўриниши;
    3-Иловада жисмоний шахслар томонидан Давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқлар ва мажбурий тўловлар пластик карточка орқали тўланаётганда тўлдирилиши лозим бўлган квитанция шаклининг кўриниши.

    Солиқлар ва мажбурий тўловлар бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг транзит (20205, 20207, 23402 /Молия Вазирлиги Ғазначилиги ҳ/в дан ташқари/, 23403, 23407, 23411) ҳисобварақларига ўтказилаётганда қўшимча талаблар қўйилмоқда:

    1. 25-хонали код «Даромаднинг ғазна ҳисобварағи» (рўйхатдан ўтган туман солиқ инспекциясидан аниқлаштириш лозим);

    2. 4-Иловада келтирилган тўлов мақсади кодларига мувофиқ, тўланаётган солиқ ва мажбурий тўловлар тўлов мақсадига аниқлик киритиш.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.