Yangiliklar va press-relizlar

Yangiliklar va press-relizlar

2024
  • Сброс
  • Yanvarь
  • Fevralь
  • Mart
  • Aprelь
  • May
  • Iyunь
  • Iyulь
  • Avgust
  • Sentyabrь
  • Oktyabrь
  • Noyabrь
  • Dekabrь
  • «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

    АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 16 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 27 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

    АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 8 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 20 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • АТБ «InFinBank» Сифат менежменти тизими мувофиқлик сертификатига эга

    АTБ «InFinBank»  Сифат менежменти тизими мувофиқлик сертификатини олганлигини ва шу тариқа Ўзбекистон Республикасида ISO 9001:2015 халқаро стандарти янги таҳрирдаги сертификатига эга ягона ва биринчи Банк, яъни мижозлар билан ўзаро муомала қилиш тамойиллари ва жараёнлари сифат менежменти бўйича бутун дунёда тан олинган талабларга жавоб берувчи Банк бўлганини фахр билан эълон қилади. Сертификатлаш соҳаси Банк Бош офиси, шунингдек, Банкнинг мамлакатимиз деярли ҳамма минтақаларида фаолият юритувчи 12 филиали томонидан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга барча банк хизматларини кўрсатишни ўз ичига олади.
    ISO 9001:2015 бўйича сертификатлаш бошқарув сифати, Банкни ташкил қилиш ва унинг фаолияти сифатга, яъни мижозларга тақдим этиладиган маҳсулотлар ва хизматларнинг сифат кўрсаткичлари яхшиланиши, банк ички жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигига йўналтирилганлиги бўйича энг яхши тажрибага эга эканлигимизнинг тасдиғи ва муносиб баҳоланиши ҳисобланади.  ISO 9001:2015 сертификати – бу нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам умумқабул қилинган менежмент даражаси демак. Бундай даражага биз авваламбор Банк бутун меҳнат жамоасининг якдил фаолият юритиши ҳисобига эриша олдик. ISO сертификатига эга бўлиш бутун Банк жамоаси учун катта шараф ҳамда биз мижозларимизга энг юқори савияда хизмат кўрсатаётганлигимиз ва мижозларимиз нафақат кўрсатилаётган банк хизматлари сифати, балки хизмат кўрсатиш жараёнида уларга қаратилаётган эътибордан ҳам янада кўпроқ мамнун бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солаётганимизнинг белгисидир.

  • «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

    АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 12 майдаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 25 май куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • Байрам табриги

    АТБ «InFinBank» жамоаси Сизни  - 9 май – Хотира ва қадрлаш куни  билан чин кўнгилдан муборакбод этади.
    Сизга ва яқинларингизга тинчлик, соғлик, бахт ва хотиржамлик тилайди!
    Ҳурматли Фахрийларимиз – Сизга бош эгиб таъзим қиламиз ва чин юракдан минатдорчилик билдирамиз.

  • Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик ҳисобда 9 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.