-
Банкимизнинг Бош офиси Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1- уй (мўлжал Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Билайн биноси ёнидаги) манзили бўйича жойлашган янги маъмурий бинога кўчиб ўтиши муносабати билан, “Навоий” минибанки жорий йилнинг 26 октябр кунидан расман тугатилиши ҳақида хабар берамиз.
-
АТБ «InFinBank» 2016 йил 3 октябрдан юридик шахсларга хизмат кўрсатиш янги тарифлари кучга кириши ҳақида хабар беради. Янги тарифлар билан шу ерда танишиб олишингиз мумкин.
-
АТБ “InFinBank” Ўзбекистон халқини якинлашаётган муқаддас ва ёруғ Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайди.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ , тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилаймиз. -
Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар,
АТБ «InFinBank» ўзининг Бош офис юридик манзилини ўзгартирганлиги хақида эълон қилади.
Бош офиснинг янги манзили: 100029, Тошкент шахри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 1 уй. -
АТБ “Invest Finance Bank” жамоаси Сизни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Мустақиллигизмизнинг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этади.
Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаравонлиги йўлидаги шарафли ишларингизда мустаҳкам соғлиқ ва улкан зафарлар тилайди! -
АТБ «InFinBank» унга мулк ҳуқуқи асосида (транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ААС № 3702812, 2012 йил 19 декабрда берилган, давлат рақами белгиси 01/569 LCA; двигатель № 27297731366118; кузов № WDDHF8HB9AA106650; 2009 йилда ишлаб чиқарилган) тегишли бўлган, «Мерседес- Бенц Е350» русумли, мустақил баҳолаш компанияси «World Appraisal Centre» МЧЖи (баҳолаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия BL001 № 0116 рўйх. рақами RR0112 2009 йил 14 декабрда берилган) томонидан аниқланган баҳоси бўйича 102 663 000,00 (Бир юз икки миллион олтиюз олтмиш уч минг) Сўмга автотранспорт воситаси сотилиши ҳақида маълум қилади.