Yangiliklar va press-relizlar

Yangiliklar va press-relizlar

2024
  • Сброс
  • Yanvarь
  • Fevralь
  • Mart
  • Aprelь
  • May
  • Iyunь
  • Iyulь
  • Avgust
  • Sentyabrь
  • Oktyabrь
  • Noyabrь
  • Dekabrь
  • Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий Кенгаши Раиси, Акционер-Тижорат Банки "Invest Finance Bank" Кенгаши Раиси Эркин Жўраевич Боқибоев 82 ёшида вафот этди.

    Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий Кенгаши Раиси, Акционер-Тижорат Банки "Invest Finance Bank"  Кенгаши Раиси Эркин Жўраевич Боқибоев 82 ёшида вафот этди.
    Эркин Боқибоев 1934 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1957 йилда Тошкент молия-иқтисод институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлади. У Халқ банкининг Фарғона вилояти Олтиариқ тумани бўлимида иқтисодчи бўлиб иш бошлади. Кейинчалик бўлим бошқарувчиси, банкнинг Сирдарё вилояти бошқарувчиси ўринбосари, «Ўзагросаноатбанк» бошқаруви раиси, Марказий банк раиси, молия вазири сингари масъул лавозимларда самарали меҳнат қилди. 1999 йилдан умрининг охиригача «Нуроний» жамғармасининг Марказий кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатди.

    Унинг кўп йиллик самарали меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланди. Эркин Боқибоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони, «Дўстлик», «Эл-юрт ҳурмати», «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан мукофотланган эди.

  • Зангиота филиали – номинация ғолиби!

    Мамлакатимиз Президентининг «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ республика тижорат банклари ўртасида 2015 йил якунларига кўра аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича танлов ўтказилди.

    2016 йил 1 феврал куни танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими  Ташкилий қўмита раиси –Республика Марказий банки раиси Ф.Муллажонов бошчилигида Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтди.

    АТБ «InFinBank» нинг Зангиота филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси - «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида  биринчи ўринни эгаллади.

  • Қайта молиялаш ставкаси ўзгармади

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Ушбу қарор инфляция даражасининг жорий йил учун ўрнатилган прогноз параметрларидан ҳамда Монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб қабул қилинди.

  • Union Pay International халқаро тўлов тизими Янги Йил чегирмалари дастурини тақдим этади!

    Union Pay International халқаро тўлов тизими, бутун дунё бўйлаб чегирмалар тақдим этилаётган савдо нуқталар рўйхатини қуйидаги рўйхат орқали кўришингиз мумкин

  • Кириб келаётган 2016 йил билан!

    «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки жамоаси Сизни  кириб келаётган  2016 йил билан чин кўнгилдан муборакбод этади!
    Янги йилнинг хар бир куни тинчлик ва бахт олиб келсин!

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.