uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
Халқаро пластик карталари

Халқаро пластик карталари

Оформить заявку на пластиковую карту

00 000 00 00

Халқаро пластик карталари

Ушбу карта Visa белгиси бўлган деярли барча нуқталарда тўлов учун қабул қилинади. Бу картани хам электрон хам механик терминалларда коллаш мумкин.

"Visa International" халкаро пластик карталари

Visa карталари бу – 200 дан зиёд давлатдаги карта эгалари, савдо-сервис корхоналари, молиявий ва давлат муассасаларига электрон тўловлар бўйича тез, хавфсиз ва ишончли тармоққа кириш имкониятини берувчи тўлов тизимидир. Электрон тўловлар Глобал Инновацион Процессинг Тизим – VISANet ёрдамида амалга оширилади ва бу тизим бир секундда 24 000 дан ортиқ транзакцияни қайта ишлай олади. У истеъмолчиларга фирибгарликдан ҳимоя, савдо-сервис ташкилотларига эса тўловларнинг амалга оширилишини кафолатлайди.

Visa карталарига хизмат кўрсатиш тармоғи дунёдаги энг кенг тармоқлардан бири бўлиб, 24 млн.дан ортиқ хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига эга, шу жумладан бир миллионга яқин банкоматлардан иборат. Visa карталари 150 дан зиёд дунё мамлакатларида қабул қилинади.

   VISA CLASSIC

 

Бу карта Visa логотипи мавжуд бўлган қарийиб барча шаҳобчаларда тўлов учун қабул қилинади. У электрон, механик тўлов терминаллари ва банкоматларида, ҳамда интернет ёки телефон орқали тўлов учун ҳам қабул қилинади.

Интернет тўловлари учун, картада махсус сервис коди мавжуд бўлиб, у картанинг орқа тарафида келтирилган ва учта сондан иборат.

   VISA GOLD


Бу престиж карталари – ўз эгасининг юқори ижтимоий мавқеини алоҳида қилиб кўрсатади ва хизмат кўрсатиш вақтида ўзгача эътиборнинг кафолатидир.

VISA CLASSIC карталарининг имтиёзларига қўшимча равишда, VISA GOLD тоифа карта эгалари – доимий тартибда бутун дунё бўйлаб товар ва хизматларга тўлов амалга оширишда эксклюзив имтиёз ва сезиларли чегирмалардан фойдаланадилар.

   VISA PLATINUM


Visa Platinum – юқори даромадли ва ижтимоий мавқега эга бўлган шахслар учун мансуб картадир.

Visa Platinum ушбу карта эгасига энг юқори даражадаги хизмат ва эътиборни англатади. Кўплаб дўкон ва ресторанлар Visa Platinum карталари эгалари учун имтиёз дастурларида қатнашадилар.


ДИҚҚАТ АКЦИЯ!

Халқаро Visa карталари муомалага чиқарилганда, пластик карта эгалари UNION PAY INTERNATIONAL картасини БЕПУЛ олиш имкониятига эга бўладилар.

Банк мижозларини қўллаб-қувватлаш хизмати:
+(998) 71 202-50-60; +(998) 71 202-50-71


* Бугунги кунда банкимизда VISA CLASSIC ва Union Pay Classic халқаро карталарини очишингиз мумкин. 2019 йилнинг август ойида VISA Gold ва VISA Platinum алоқасиз карталарининг келиб тушиши кутилмоқда. Келтирилган қулайсизликлар учун узр сўраймиз.

UNION PAY



“UnionPay” пластик картаси бўйича операциялар ўтказиш учун хизмат шартлари ва комиссион тўловлар тарифи қуйида келтирилган.

Картани муомалага чиқариш (3 кун ичида)

20 000 сўм

Камаймайдиган қолдиқ

10 АҚШ Доллари

Ойлик хизмат

БЕПУЛ

Товар ва хизматлар учун тўлов

транзакция суммасидан 0.5% (мин.0.5 АҚШ Доллари)

Нақд пул маблағларини ечиб олиш

транзакция суммасидан 1 % (мин. 2 АҚШ Доллари)