-
«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг «27» июнь 2016 йилдаги
40-сонли баённомаси қарори билан банк томонидан «27» июнь 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг «31» декабрь 2015 йил9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди. -
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 16 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 27 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси,
18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади. -
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 8 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 20 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси,
18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади. -
АTБ «InFinBank» Сифат менежменти тизими мувофиқлик сертификатини олганлигини ва шу тариқа Ўзбекистон Республикасида ISO 9001:2015 халқаро стандарти янги таҳрирдаги сертификатига эга ягона ва биринчи Банк, яъни мижозлар билан ўзаро муомала қилиш тамойиллари ва жараёнлари сифат менежменти бўйича бутун дунёда тан олинган талабларга жавоб берувчи Банк бўлганини фахр билан эълон қилади. Сертификатлаш соҳаси Банк Бош офиси, шунингдек, Банкнинг мамлакатимиз деярли ҳамма минтақаларида фаолият юритувчи 12 филиали томонидан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга барча банк хизматларини кўрсатишни ўз ичига олади.
ISO 9001:2015 бўйича сертификатлаш бошқарув сифати, Банкни ташкил қилиш ва унинг фаолияти сифатга, яъни мижозларга тақдим этиладиган маҳсулотлар ва хизматларнинг сифат кўрсаткичлари яхшиланиши, банк ички жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигига йўналтирилганлиги бўйича энг яхши тажрибага эга эканлигимизнинг тасдиғи ва муносиб баҳоланиши ҳисобланади. ISO 9001:2015 сертификати – бу нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам умумқабул қилинган менежмент даражаси демак. Бундай даражага биз авваламбор Банк бутун меҳнат жамоасининг якдил фаолият юритиши ҳисобига эриша олдик. ISO сертификатига эга бўлиш бутун Банк жамоаси учун катта шараф ҳамда биз мижозларимизга энг юқори савияда хизмат кўрсатаётганлигимиз ва мижозларимиз нафақат кўрсатилаётган банк хизматлари сифати, балки хизмат кўрсатиш жараёнида уларга қаратилаётган эътибордан ҳам янада кўпроқ мамнун бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солаётганимизнинг белгисидир.