-
Мамлакатимиз Президентининг «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ республика тижорат банклари ўртасида 2015 йил якунларига кўра аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича танлов ўтказилди.
2016 йил 1 феврал куни танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Ташкилий қўмита раиси –Республика Марказий банки раиси Ф.Муллажонов бошчилигида Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтди.
АТБ «InFinBank» нинг Зангиота филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси - «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида биринчи ўринни эгаллади. -
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу қарор инфляция даражасининг жорий йил учун ўрнатилган прогноз параметрларидан ҳамда Монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб қабул қилинди. -
Union Pay International халқаро тўлов тизими, бутун дунё бўйлаб чегирмалар тақдим этилаётган савдо нуқталар рўйхатини қуйидаги рўйхат орқали кўришингиз мумкин