Хорижий валютада ҳисоб рақами очиш ва юритиш

Хорижий валютада ҳисоб рақами очиш ва юритиш

Хорижий валютада ҳисоб рақами очиш ва юритиш

«InFinBank» АТБ миллий валютада ҳисоб-китоб, касса операцияларини амалга ошириш
бўйича барча турдаги хизматларни кўрсатади.

«InFinBank» АТБ хорижий валютада ҳисоб-китоб, касса операцияларини амалга ошириш бўйича барча турдаги хизматларни кўрсатади. Ҳисоб-китоблар тез ва сифатли, мижозларнинг манфаатлари ва истакларини ҳисобга олган ҳолда қулай ва енгил амалга оширилади. Замонавий технологияларнинг қўлланиши ва банк ходимларининг юксак малакаси банк ишини юритишнинг халқаро стандартларига мос ва ҳисоб-китоб, касса хизматининг энг яхши сифатда бадарилишини кафолатлайди. 

«InFinBank» АТБ ҳар бир мижозга алоҳида ёндашув усулида хизмат кўрсатади, хизмат кўрсатишнинг юксак сифатини ҳамда тўловларнинг кам вақт сарфлаб тезда ўтказилишини таъминлайди.

«InFinBank» АТБ юридик шахс бўлган мижозларга хорижий валютадаги ҳисобварақларга хизмат кўрсатишнинг барча турларидан фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

  • Валюта маблағали ўтказмалари;
  • Нақд пуллик амалиётлар;
  • Экспорт-импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш;
  • Экспорт-импорт контрактлари бўйича қўшимча келишувларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш;
  • Экспорт бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома бериш;
  • Хоржий валютани конвертация (сотиб олиш/сотиш) қилиш;
  • СВОП операциялар;
  • СПОТ операциялар;
  • Ҳужжатли аккредитивлар;
  • Банк кафолатлари.

Ҳисобварақни очиш ва юритиш

«InFinBank» АТБ ҳисобварқни очиш таомили сиз учун қулай ва енгил бўлиши учун барча шарт-шароитларни кўзда тутишга ҳаракат қилади. Мижозларга қулай бўлиши учун банк ходимлари ҳисоб рақами очиш учун барча зарур ҳужжатларни ўзлари тўлдиришади, шунингдек ҳужжатлардан нусҳа кўчириб беришади.

Мижозларнинг экспорт ва импорт шартномаларига хизмат кўрсатиш:

  • Шартнома мижоз томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритилган бўлиши керак;
  • Томонларнинг имзо ва муҳри билан тасдиқланган шартнома ҳамда агар мавжуд бўлса, қўшимча келишувларнинг нусхаси;
  • Шартнома Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатга олингани тўғрисида сертификат (зарур бўлган ҳолларда ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ).

Миллий валютадаги маблағларни эркин конвертацияланадиган валютагага (ЭКВ) конвертация қилиш учун керакли ҳужжатлар рўйхати:

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган намунадаги конвертация қилиш учун буюртманома, 3-нусхада;
  • Хорижий ҳамкор билан имзоланган шартноманинг нусхаси (Банкда мониторингда бўлган шартнома);
  • Мижозлар валюта харид қилишдан кўзланган мақсадларга қараб, Банкка буюртманоманинг асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.

Хорижий инвесторларнинг дивидиендлари ва бошқа даромадларини репатриация қилинганда банкка қўшимча тарзда қуйидагилар тақдим этилади:

  • Фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тўғрисидаги ҳужжат (акциядорлар умумий йиғилишининг қарори);
  • Аудитор фирмаси ёки солиқ органининг хулосаси;
  • Конвертация маблағларининг ҳисоб-китоби;
  • Дивиданедлар бўйича тўланадиган даромад солиғининг солиқ органи томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоби ва ушбу солиқ тўланганлигининг тасдиқномаси.

Хорижий валютадаги кредитларга, шу жумладан лизинг битимларига хизмат кўрсатишда ваколатли банкка қўшимча равишда қуйидагилар топширилади:

  • Асосий қарзни ва фоиз тўловларини сўндириш жадқали (банк ўтказмаларнинг кўзда тутилаётган ва ҳақиқатла амалга ошириладиган саналарини кўрсатган ҳолда);
  • Ҳукумат томонидан олинган ва кафолатланган шартномалар бўйича, — ҳуқуматлараро келишувнинг нусҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бериилган кафолат нусҳаси;
  • Кафолатланмаган шартномалар бўйича — кредит битими Марказий банкда рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги тасдиқнома.

Халқаро тўловларни ўтказиш учун зарур шартлар:

  • Банк ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги;
  • Тўлов ҳужжатининг мавжудлиги (тўлов топшириқномаси, валюта маблағларини ўтказиш учун ариза);
  • Валюта тўловларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўртасидаги тўловларни амалга оширганда Ўзбекистон Республикаси валюта қонунчилиги талабларига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади;
  • Банк тарифларига мувофиқ халқаро ўтказма учун кимсиион ҳақ тўланишини таъминлаш;

Аккредитив очиш учун қуйидагилар талаб этилади:

  • Аккредитивнинг асосий суммасини қоплаш учун етарли маблағларнинг ёки кредит лимитининг ўз валюта ҳисобварағингизда, ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ комиссион ҳақни тўлаш учун етарли сўмдаги қўшимча маблағларнинг мавжуд бўлиши.
  • Банкка аккредитив очиш учун тўлдирилган бланкани тақдим этиш.
  • Банкда импорт контрактининг мавжудлиги.

Хорижий валютада ҳисобварағини очиш учун юридик шахс қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

  • Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома
  • Устав (нотариал тасдиқланган нусҳа)
  • Таъсис шартномаси (нотариал тасдиқланган нусҳа)
  • Лицензиялар (агар бўлса)
  • Ваколатли шахсларнинг паспорти — асли (директор ва бош ҳисобчи)
  • Имзо намуналари варақалари (нотариал тасдиқланган)

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.