(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 140-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Кредитлаш

АТБ «InFinBank» юридик шахслар ва юридик шахс мақомини ташкил этмаган хусусий тадбиркорлар билан тузилган шарномалар асосида уларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш учун кредит амалиётларини бажаради.

Кредитлар қуйидаги турларга:

  • асосий капитални шакллантириш учун бериладиган кредитлар, одатда 5 йил муддатга берилади;
  • ва 1,5 йил муддатга ажратиладиган айланма капитал кредитларига бўлинади.

Чакана савдони ташкил этиш учун кредитлар муддати 3 ойдан ортиқ муддатга берилмайди.

АТБ «InFinBank» қуйидаги асосий кредит воситадаларидан фойдаланади:

Кредит линияси очилмайдиган кредит

Кредитнинг жами суммаси бирданига берилади. Кредитлашнинг бу шаклида мижозга ажратилган кредит маблағларининг умумий суммаси кредитлаш муддати давомида тегшили кредит шартномасида белгиланган максимал миқдорда (кредит бериш лимитидан) ортиб кетмайди. Кредитни қайтариш тафдим этилган сўндириш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Кредит линияси очиладиган кредит

Бунда кредитни босқичма-босқич берилиши кўзда тутилади ва уни қайтариш белгиланган жадвал асосида кредитлаш муддати чида кредитни янгиламаслик гарти билан амалга оширилади;

Янгиланадиган кредит линияси

Янгиланадиган кредит линияси кредитлашнинг шундай шаклики, бунда кредит шартномаси амал қилиб турган муддат ичида кредит бўйича мижознинг қарздорлиги кредит шарномасида белгилаб қўйилган максимал миқдордан (қарздорлик лимитидан) ортиб кетмайди. Кредит шартномаси амал қилиб турган муддат ичида мижоз кредитни бир неча марта қисман ёки тўлиғича сўндириб, ўша миқдордаги кредит олишни такроран янгилаши мумкин. Бу ҳолда кредитлаш муддати, кредит линиясининг лимити ва кредит мақсади чекланган бўлади.

Кредит ажратиш шартлари:

  • Кредит муддати:

    • 1,5 йилгача — айланма капитални туўлдириш учун;
    • 5 йилгача — асосий капитални шакллантириш учун;
    • 3 ойгача — чакана савдони ташкил этиш учун.

  • Кредит суммаси — кредит ажратилаётган тадбирнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади;
  • Фоиз ставкалари -14-22 фоиз;
  • Таъминот — кредит суммасининг125% миқдорида.

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 8077.48 9646.13 10979.72 72.68 140.22 1233.69
Олиш 8000.00 9608.00 10540.00 738.00 - -
Сотиш 8150.00 9788.00 10738.00 752.00 - -
ЎзРВБ курси 8065.00 - - - - -