(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 140-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Пластик карталар

Корпоратив карта — юридик шахснинг ҳисоб рақамига боғланган банк картаси. Компаниянинг хўжалик ёки асосий фаолияти билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан қўшимча, вакиллик, транспорт ва хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун мўлжалланган.

Картадан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ва ижтимоий хусусиятга эга бўлган тўловларни амалга ошириш учун фойдаланилмайди. Корпоратив банк карталарининг эгалари миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда савдо ва сервис корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом"да назарда тутилган харажатлар ҳақини тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз тўлов учун сарфланадиган пул маблағлари корпоратив банк картасининг эгаси томонидан қатъий муайян мақсадлар учун ҳисобот остида фойдаланиладиган маблағлар ҳисобланади. Корпоратив банк картасининг эгаси корпоратив банк картасини ҳисобот остига олган кундан бошлаб кечи билан 10 кун ичида юридик шахснинг бухгалтериясига корпоратив банк картаси воситасида сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши керак.

Корпоратив банк картасидан хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун фойдаланиш чоғида корпоратив банк картасининг эгаси хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда бухгалтерияга корпоратив банк картаси воситасида сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши шарт.

Карточкани расмийлаштириш учун юридик шахс банк билан корпоратив карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиши керак. Шартномада ушбу карталардан фойдаланадиган ходимлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Шартномага ходимларнинг карталарни чиқариш учун берган аризасини ва уларга компания томонидан берилган ишончномани илова қилиш лозим. Шунингдек, карточка ҳисоб-китоб рақамини очиш учун банкка тегишли ҳужжатларни тақдим этиш керак.


Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 8069.29 9403.14 10585.29 70.99 136.26 1214.23
Олиш 8000.00 9322,00 10494,00 70,40 - -
Сотиш 8100,00 9439,00 10626,00 71,30 - -
ЎзРВБ курси 8068,00 - - - - -