«InFinBank» АТБ Ўзбекистон Республикасида, Европа мамлакатларида ва Россияда банк-корреспондентларининг кенг тармоғига эга бўлиб, шунингдек, Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникация уюшмасининг (SWIFT) — етакчи халқаро ташкилотининг фойдаланувчиси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахслар, резидентлар ва норезидентларига халқаро банк ўтказмаларини олиш ва юбориш хизматларини тақдим қилади.
Банк ўтказмалари дунёнинг исталган нуқтасига энг қисқа муддатда амалга оширилади.
Банк ўтказмалари ишончлилик, хавфсизлик, самарадорлик ва тезлик каби афзалликларга эга.