«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 16 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 27 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:
1. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки билан аффилланган шахслар ўртасидаги битимларни тасдиқлаш;
2. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки корпоратив бошқарув кодексини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 иш кун олдин (2016 йил 21 июнь) шакллантирилган Акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
Банк Кенгаши акциядорлар ҳамда акциядорларнинг вакилларидан йиғилишга шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик акциядорлар ёки юридик акциядор вакиллари ишончнома билан шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан келишларини сўрайди.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2016 йилнинг 27 июнь куни соат 16.30 да бошланиб 17.00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: 140-50-60, факс: 140-50-70.
Банк Кенгаши