«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат  банки акциядорлари диққатига!

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 8 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йилнинг 20 июнь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банкининг янги юридик манзилини тасдиқлаш;

2. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки Уставига киритилган ўзгартиришни тасдиқлаш;

3. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки Кенгашининг аввал қабул қилинган қарорларини маъқуллаш;

4. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки ўртасида тузилган йирик битимни маъқуллаш.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 иш кун олдин (2016 йил 14 июнь) шакллантирилган Акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Банк Кенгаши акциядорлар ҳамда акциядорларнинг вакилларидан йиғилишга шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик акциядорлар ёки юридик акциядор вакиллари ишончнома билан шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан келишларини сўрайди.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2016 йилнинг 20 июнь куни соат 16.30 да бошланиб 17.00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: 140-50-60, факс: 140-50-70.

Банк Кенгаши

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.