Эълон

Эълон

Эълон

ҲУРМАТЛИ БАНК МИЖОЗЛАРИ!!!

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солик ва Божхона кодекслари хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПК–594–сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 мартдаги 1-сонли мажлис баёнлари талабларини бажариш мақсадида, 2016 йил 4 апрелдан тижорат банкларининг дастур таъминотига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўтказишда қуйидаги талаблар қўйилмоқда:

Пул ҳисоб-китоб ҳужжати шаклига ўзгартириш киритилмоқда.

1-Иловада юридик шахслар учун тўлов топшириқномаси шаклининг янги кўриниши;
2-Иловада жисмоний шахслар томонидан Давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқлар ва мажбурий тўловлар нақд пулда тўланаётганда тўлдирилиши лозим бўлган эълон шаклининг кўриниши;
3-Иловада жисмоний шахслар томонидан Давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқлар ва мажбурий тўловлар пластик карточка орқали тўланаётганда тўлдирилиши лозим бўлган квитанция шаклининг кўриниши.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг транзит (20205, 20207, 23402 /Молия Вазирлиги Ғазначилиги ҳ/в дан ташқари/, 23403, 23407, 23411) ҳисобварақларига ўтказилаётганда қўшимча талаблар қўйилмоқда:

1. 25-хонали код «Даромаднинг ғазна ҳисобварағи» (рўйхатдан ўтган туман солиқ инспекциясидан аниқлаштириш лозим);

2. 4-Иловада келтирилган тўлов мақсади кодларига мувофиқ, тўланаётган солиқ ва мажбурий тўловлар тўлов мақсадига аниқлик киритиш.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.