Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий Кенгаши Раиси, Акционер-Тижорат Банки "Invest Finance Bank" Кенгаши Раиси Эркин Жўраевич Боқибоев 82 ёшида вафот этди.

Эркин Боқибоев 1934 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1957 йилда Тошкент молия-иқтисод институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлади. У Халқ банкининг Фарғона вилояти Олтиариқ тумани бўлимида иқтисодчи бўлиб иш бошлади. Кейинчалик бўлим бошқарувчиси, банкнинг Сирдарё вилояти бошқарувчиси ўринбосари, «Ўзагросаноатбанк» бошқаруви раиси, Марказий банк раиси, молия вазири сингари масъул лавозимларда самарали меҳнат қилди. 1999 йилдан умрининг охиригача «Нуроний» жамғармасининг Марказий кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатди.
Унинг кўп йиллик самарали меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланди. Эркин Боқибоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони, «Дўстлик», «Эл-юрт ҳурмати», «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан мукофотланган эди.