Банкоматлар вақтинчалик тармоқдан узилади

Банкоматлар вақтинчалик тармоқдан узилади

Банкоматлар вақтинчалик тармоқдан узилади

Ҳурматли банкимиз мижозлари, сизга вилоятлардаги банкоматларни инвентаризация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжи пайдо бўлганлигини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб Қўқон, Андижон, Наманган, Фарғона, Қорақалпоғистон ва жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб банкнинг Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари филиалларидаги банкоматлар вақтинча тармоқдан ўчирилади.

Банкимизнинг кўплаб мижозлари банкоматлардан фойдаланишга одатланганини яхши биламиз, бироқ бу банкоматларнинг келгусида соз ишлаши ва сизга қулайлик яратишга қаратилган вақтинчалик чорадир.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.