Банкоматлар вақтинчалик тармоқдан узилади
Ҳурматли банкимиз мижозлари, сизга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги банкоматларни инвентаризация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжи пайдо бўлганлигини маълум қиламиз.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб Амалиёт бошқармаси, Зангиота, Сергели, Учтепа туманлари ва банкнинг Тошкент вилояти филиалларидаги банкоматлар вақтинча тармоқдан ўчирилади.
Банкимизнинг кўплаб мижозлари банкоматлардан фойдаланишга одатланганини яхши биламиз, бироқ бу банкоматларнинг келгусида соз ишлаши ва сизга қулайлик яратишга қаратилган вақтинчалик чорадир.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.