Юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни вақтинча тўхтатилиши
Ҳурматли АТБ «InfinBANK» мижозлари, 2020 йил биз учун қийин шароитлари ва янги имкониятлари билан ёдда қолади. Бу йил банк соҳаси учун ҳам ўзгача бўлди, шунинг учун биз 2020 йил 10 декабрдан 2021 йил 3 январгача юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни вақтинчалик тўхтатамиз.
Қарор АТБ «InfinBANK» бошқаруви томонидан молиявий йилни муваффақиятли якунлаш учун қабул қилинди. Бизни тушунасиз деган умиддамиз ва албатта 2021 йилда кредит олиш учун аризаларингизни кутиб қоламиз!
Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, кредит карталар учун аризаларни қабул килиш ва кўриб чиқиш онлайн режимда (ИнфинБАНК мобил иловасида) ва банкнинг исталган филиалларида амалга оширилмоқда. Кредит олиш шартлари билан ушбу хавола орқали танишишингиз мумкин.