Айрим турдаги кредит буюртмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида

Айрим турдаги кредит буюртмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида

Айрим турдаги кредит буюртмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида

Эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача бўлган муддатда Республика бўйича карантин чоралари кучайтирилмоқда.

Шу муносабат билан автокредит, микроқарз, ипотека ва истеъмол кредитлари бўйича кредит буюртмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганлигини маълум қиламиз. 2020 йил 9 июлгача қабул қилинган барча буюртмалар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда молиялаштирилади.

Овердрафт кредитлари бўйича буюртмаларини қабул қилиш белгиланган тартибда давом эттирилади.
×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.