Амалиёт бошқармаси ва Шайхонтоҳур филиали мижозлари диққатига
Ҳурматли мижозлар!
Сизга шуни маълум қиламизки, АТБ “InfinBANK” Бошқаруви томонидан Шайхонтоҳур филиалини Амалиёт бошқармаси билан бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу муносабат билан, Шайхонтоҳур филиали мижозларига банк хизматларини кўрсатиш эндиликда Банкнинг Амалиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Амалиёт бошқармаси мижозлари учун маълумот:
1. Амалиёт бошқармасининг юридик ва жойлашган манзили қуйидагича ўзгартирилди: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 18б.
Шайхонтоҳур филиали мижозлари учун маълумот:
1. Шайхонтоҳур филиали билан илгари тузилган барча шартномалар ва келишувлар ўзининг юридик кучини сақлаб қолади ва АТБ “InfinBANK” Амалиёт бошқармасининг мажбуриятига айланади.
2. Банкнинг Амалиёт бошқармасида хизматлардан фойдаланишни узлуксиз давом эттириш учун белгиланган тартибда тегишли ҳисоб рақамларини очиш талаб этилади.
Маълумот учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз: +998 71 202-50-60.
Сиздан узр сўраган ҳолда, биз билан келгусида ҳам самарали ҳамкорлик қилишингизга умид билдириб қоламиз.
Банк раҳбарияти