Бўш нақд пулларни жойлаштириш  буйича таклиф

Бўш нақд пулларни жойлаштириш буйича таклиф

Бўш нақд пулларни жойлаштириш буйича таклиф

АТБ «InFinBank» ўз хурматини билдирган ҳолда, ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдорлигини ва қизиқишини ифодалайди

АТБ «InFinBank» ўз хурматини билдирган ҳолда, ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдорлигини ва қизиқишини ифодалайди.

АТБ «InFinBank», мана 10 йил бўлдики, ишончли молиявий институт сифатида мустаҳкам мавқеини мустаҳкамлаб, молия бозорида фаол ишлаб келмоқда.

Тажрибаси ва экспертизаси банкнинг янада жадал ривожланишига қўшимча туртки бўлиб хизмат қиладиган Швейцария хорижий сармоядор "Swiss Capital International AG" нинг жалб қилиниши йилнинг муҳим воқеаси бўлди. Ҳозирги кунда Банкнинг мамлакатнинг деярли барча ҳудудни қамраб олувчи 16 филиали мавжуд.

2017 йил ноябр ойида Moody's халқаро рейтинг агентлиги банкнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли депозит рейтингини оширди. Шу билан бирга, рейтинг агентлиги базавий кредит рейтингини (ВCА) ва контрагент таваккаллчилигининг банк баҳосини оширди. Банк ўз режаларини фаол амалга оширар экан, мижозларимизга хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор беришни унутмайди. Шу муносабат билан 2017 йилда банк ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг сертификатини навбатдаги тасдиқлаш бўйича иш олиб борди. Банкнинг молиявий ҳисоботларининг очиқлиги ва ишончлилиги PriceWaterHouseCoopers ва Deloitte&Touche халқаро аудиторлик компаниялари томонидан тасдиқланган.

Филиаллар тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда. Ҳозирги кунда Тошкент, Бухоро, Наманган, Андижон, Қўқон, Фарғона, Самарқанд, Урганч, Қарши, Нукус, Навоий ва Тошкент вилоятида 16 та филиал, 35 та мини-банк, 50 та чакана хизмат кўрсатиш марказлари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Банкимизнинг мижозлари орасида кўплаб йирик корхоналар, уяли операторлар, давлат идоралари, олий ўқув юртлари ва бошқалар.

Бугунги кунда банк томонидан кўплаб етакчи банклар ва молиявий институтлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилмоқда ва самарали ривожланмоқда. АТБ «InFinBank» нинг ҳамкорлари бўлиб Raiffeisen Bank International AG (Австрия), Commerzbank AG (Германия), BSP (Швейцария), Kookmin Bank (Жанубий Корея), GHAZANFAR BANK (Афғонистон), ПАО ТрансКапиталБанк, АТБ Asia-Invest Bank (Россия) ва бошқалар ҳисобланади.

Самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва кучайтириш учун сизга “InFinBank” да ташкилотларнинг бўш нақд пулларини ўзингиз учун қулай шартларда жойлаштириш таклифини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. АТБ "InFinBank" омонат белгиланган муддатда қайтарилишини тўлиқ кафолатлайди ва мижознинг талабига биноан муддатидан олдин қайтаришни амалга оширади.

Жойлаштириш муддати

Миллий валютада муддатли депозитларни жойлаштириш шартлари

Хорижий валютада муддатли депозитларни жойлаштириш шартлари

24 ой

Йиллик 18%

Йиллик 5%

Хулоса қилиб шуни айтиб ўтамизки, биз Сиз билан Сиз учун қулай бўлган ҳар қайси пайтда учрашишга ва Сизни қизиқтирган барча масалаларни муҳокама қилишга  тайёрмиз. Бизнинг банкимиз сизнинг ишончли ва муносиб молиявий ҳамкорингизга айланишига умид билдирамиз.
×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.