INFINBANK – “ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА КАПИТАЛ БОЗОРИНИНГ РОЛИ” ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ ҲАМКОРИ

INFINBANK – “ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА КАПИТАЛ БОЗОРИНИНГ РОЛИ” ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ ҲАМКОРИ

INFINBANK – “ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА КАПИТАЛ БОЗОРИНИНГ РОЛИ” ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ ҲАМКОРИ

15 ноябр, жума куни Тошкентда давдат иқтисодиётини ривожлантиришда капитал бозорининг ўрни мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

15 ноябр, жума куни Тошкентда давдат иқтисодиётини ривожлантиришда капитал бозорининг ўрни мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. “InfinBANK” АТБ ушбу тадбирнинг ҳамкорларидан бири бўлди.

“InfinBANK” банкининг “Капитал бозорининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тутган ўрни” мавзусидаги халқаро конференциянинг ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш шаклида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлиги банк раҳбарияти учун бундай тадбирларнинг муҳимлигини намойиш этади.

InfinBANK тадбирнинг ҳамкори ва иштирокчиларидан бири бўлиб, у ўз мисолида капитал бозори ёрдамида қандай қилиб бизнесни ривожлантиришда инвестицияларни молиялаштириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Тадбирда шунингдек, BlackRock (Лондон), JP Morgan Chase (Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари), Cresit Suiss (Россия), Sberbank (Россия), Ak Bars Bank (Россия), JSC Development Bank of the Republic of Belarus (Белоруссия) ва бошқа компаниялар каби жаҳон молиявий бозорининг йирик вакиллари иштирок этдилар.

“Капитал бозорининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли” Халқаро конференциясининг асосий мақсади – маҳаллий компаниялар ва хорижий инвесторларнинг ўзаро муносабатлари учун майдон яратишдир. Тадбир доирасида давлат органлари вакиллари, Ўзбекистон Республикасининг йирик компаниялари раҳбарлари, етакчи хорижий инвестиция банклари ва фондлари, инвесторлар иштирокида капитал бозори соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Тадбирда, шунингдек, ҳукумат пенсия фондларига қимматли қоғозларга сармоя киритиш ҳуқуқини бериш мақсадида пенсия ислоҳотларини амалга оширишни жадаллаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Бу хусусий пенсия жамғармаларини яратиш деганидир. Келгусида фонд биржаси орқали давлат облигацияларини аҳолига сотиш ҳам режалаштирилган.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.