САЙЛОВ ТЎҒРИСИДА ҲУҚУҚИЙ ЛИКБEЗ
2019 йил 8 ноябрь куни ИнфинБАНК банкида Ўзбекистонда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар кенгашларига депутатлар сайлови тўғрисида ходимлар учун семинар бўлиб ўтди
2019 йил 8 ноябрь куни ИнфинБАНК банкида Ўзбекистонда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар кенгашларига депутатлар сайлови тўғрисида ходимлар учун семинар бўлиб ўтди.Бугунги кунда барча бешта сиёсий партиялар сайловга қабул қилинди. Овоз бериш декабрнинг тўртинчи якшанбасида, маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8.00 дан кеч соат 20.00 гача давом этади.
Тадбир давомида қуйидагилар таъкидланди: «Сайлов кунигача ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлов ҳуқуқига эгадирлар. Фуқаролар жинси, ирқий ёки миллий келиб чиқиши, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий ҳолати, маълумоти, касбининг тури ва табиатидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эга». Ва бу тамойил Янги Сайловлар кодексида ҳам ўз аксини топган.
22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда 22 миллион 600 минг сайловчи иштирок этади, улар сайлов участкаларига келиб ва ўз овозларини бериб, ўзларининг конституциявий бурчларини адо этишади.
Ўзбеклар муҳим сиёсий воқеа арафасида турибдилар. Дарҳақиқат, шу куни улар Ватан келажаги, унинг янада жадал ривожланиши учун овоз берадилар.