“STANDART PLUS” ТАРИФ ПАКЕТИГА АВТОМАТИК ЎТИШ
InfinBANK ўз ишида ўзининг асосий корпоратив қадрияти – мижозлар учун қулайлик ва енгиллик яратиш тамойилига амал қилади
InfinBANK ўз ишида ўзининг асосий корпоратив қадрияти – мижозлар учун қулайлик ва енгиллик яратиш тамойилига амал қилади.
InfinBANK банкининг юридик шахслар учун таклифлари мижозларимизнинг талабларига муносиб равишда такомиллаштирилмоқда ва ривожлантирилмоқда. Шу муносабат билан банкимиз мутахассислари томонидан ўз долзарблигини йўқотган тарифлар таҳлил қилиниб, мижозлар ва замонавий банк талабларига жавоб берадиган янги тариф пакетлари ишлаб чиқилди. Натижада: Инфин Оптима, Super, Инфин Стандарт, Profitable, VIP, Master, Инфин Нол, Қулай, Business, Minimum, Lucky, СУПЕР, Easy, Инфин Тўлов, Инфин Минимум, Инфин Пуллик, Exclusive, Start ва Инфин Агро тарифларининг бирортаси бўйича хизмат кўрсатилаётган мижозларни янги тариф пакетларига ўтказишга қарор қилинди.
InfinBANK банкининг хизмат кўрсатиш режаларидан бирига ўтиш учун сиз шартнома тузиш бўйича банк филиалига мурожаат қилишингиз керак. Икки ҳафта ичида шартномани қайтадан тузмаган мижозлар автоматик равишда “STANDART PLUS” тариф пакетига ўтказилади.