InfinBANK дан автокредитлар
Тўхтанг. Тингланг. Бу шовқинни эшитяпсизми? Бу InfinBANK'дан кредитга олинган янги машинангизнинг моторини овози!
Октябр ойида “InfinBANK” АТБ “UZAUTO MOTORS” билан биргаликда COBALT, LACETTI, TRACKER, MALIBU русумли автомобилларга 36 ой муддатга ва йиллик 23,99% фоизли кредитларни тақдим этади.
Керакли ҳужжатлар тўплами: қарз олувчининг паспорти, кредит олиш учун ариза, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома (6 ойлик тушум), автомобилни етказиб бериш шартномаси. Кредит “InfinBANK” АТБ филиали жойлашган ҳудудларда, жисмоний шахснинг рўйхатдан ўтган жойи бўйича тақдим этилади.
Мазкур кредитни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари олишлари мумкин.
Кредит таъминоти:
- Сотиб олинаёган транспорт воситаси;
- Гаров депозити.
Кредит учун таъминот етарли бўлмаган тақдирда, кредитнинг бутун муддати давомида қарзни қайтармаслик хавфи учун суғурта полиси расмийлаштирилади. Таъминотнинг умумий суммаси кредит миқдорининг камида 125% қисмини ташкил этиши керак. Молиялаштириш очилишидан олдин, кредитни суғурталаш полиси расмийлаштирилади.
Кредитнинг берилиш шартлари:
№
|
Русум
|
Қарз олувчи томонидан тўланадиган бошланғич тўлов
(автомобиь нархига нисбатан фоизда)
|
Гаров депозити
(автомобиль нархига нисбатан фоизда)
|
Кредит муддати, ой
|
Кредит бўйича фоиз ставкаси, йиллик
|
1
|
COBALT
|
Камида 25%
|
10%
|
36 ойгача
|
23,99%
|
2
|
LACETTI
|
Камида 25%
|
15%
|
36 ойгача
|
23,99%
|
3
|
TRACKER
|
Камида 25%
|
15%
|
36 ойгача
|
23,99%
|
4
|
MALIBU
|
Камида 25%
|
15%
|
36 ойгача
|
23,99%
|
Акция муддати 15 дан 31 октябрга қадар давом этади. Шартномалар сони чегараланган, контрактация тўхтатилиши бўйича қўшимча равшда эълон қилинади.