Ўзбекистон шаҳарларида InfinBANK “очиқ эшиклар кунлари”ни ўтказиш графиги

Ўзбекистон шаҳарларида InfinBANK “очиқ эшиклар кунлари”ни ўтказиш графиги

Ўзбекистон шаҳарларида InfinBANK “очиқ эшиклар кунлари”ни ўтказиш графиги

Жорий йилнинг 9 августидан 23 августига қадар банк филиалларида эрталаб соат 10:00  дан бошлаб кечки соат 17:00 га қадар “Очиқ эшиклар кунлари” ташкил этилади. Бизнесга оид шахсий маслаҳатларни “InFinBank” АТБ Бошқарув раиси Бобур Бурхонов, унинг ўринбосарлари, банк департаментлари директорлари, шунингдек, банк филиалларининг бошқарувчилари олиб боришади

Жорий йилнинг 9 августидан 23 августига қадар банк филиалларида эрталаб соат 10:00 дан бошлаб кечки соат 17:00 га қадар “Очиқ эшиклар кунлари” ташкил этилади. Бизнесга оид шахсий маслаҳатларни “InFinBank” АТБ Бошқарув раиси Бобур Бурхонов, унинг ўринбосарлари, банк департаментлари директорлари, шунингдек, банк филиалларининг бошқарувчилари олиб боришади.


Мана шундай учрашувлардан бири InfinBANK АТБнинг Тошкентдаги офисларидан бирида бўлиб ўтди. Норасмий шаклда ташкил этилган учрашувда мижозлар банк вакиллари билан биргаликда банк тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, банк хизматларининг сифати борасида фикр алмашдилар. Мижозларнинг бизнинг банкимиз билан ўзаро муносабатларидаги салбий тажрибага оид фактларни кўриб чиқишга алоҳида мавзу сифатида қаралди ва ҳар бир ҳолат батафсил кўриб чиқилди. Шунингдек, банкда амалдаги хизматлар ва хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича мижозлар томонидан берилган барча таклифлар эътиборга олинди.

 

InfinBANK тадбиркорликни очиқ мулоқотга кенг жалб қилиш банкимиз фаолиятининг шаффофлигини оширишга, банк ва мижоз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини тушунишга ва ривожлантиришга ёрдам беради, деб ишонади.

“Очиқ эшиклар кунлари”ни ўтказиш графиги

ИнФин Банк филиали номи

Сана

1

АТБ “InfinBank” ОПЕРБ

09.08.2019

2

АТБ “InfinBank” Тошкент вилояти филиали ва Зангиота туманидаги филиали

09.08.2019

3

АТБ “InfinBank” Наманган вилояти филиали

14.08.2019

4

АТБ “InfinBank” Фарғона вилояти филиали

15.08.2019

5

АТБ “InfinBank” Андижон вилояти филиали

16.08.2019

6

АТБ «InfinBank» Хоразм вилояти филиали

16.08.2019

7

АТБ «InfinBank» Самарқанд вилояти филиали ​

19.08.2019

8

АТБ “InfinBank Навоий вилояти филиали

19.08.2019

9

АТБ “InfinBank” ​Бухоро вилояти филиали

20.08.2019

10

АТБ «InfinBank» Қашқадарё вилояти филиали

21.08.2019

11

АТБ «InfinBank» Қорақалпоғистон Республикасидаги филиали

22.08.2019


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.