UZAUTO MOTORS ВА INFINBANKʼдан АКЦИЯ

UZAUTO MOTORS ВА INFINBANKʼдан АКЦИЯ

UZAUTO MOTORS ВА INFINBANKʼдан АКЦИЯ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида UZAUTO MOTORS компанияси InfinBANK билан ҳамкорликда фойдали шартларга эга бўлган автокредитлаш акциясини бошламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида UZAUTO MOTORS компанияси InfinBANK билан ҳамкорликда фойдали шартларга эга бўлган автокредитлаш акциясини бошламоқда. 

2019 йилнинг 12 августидан 1 сентябрига қадар сиз InfinBANKʼдан автомобиль харид қилиш учун кредит олишингиз мумкин. Кредит 3 йил муддатга йиллик 16 фоиздан бошлаб 25% дастлабки тўлов билан тақдим этилади. Акцияда UZAUTO MOTORS компаниясининг биринчи позициядаги ва газ балон ускунаси ўрнатилган LACETTI, MALIBU ва TRACKER автомобиллари иштирок этади.

Кредитлар жисмоний ва юридик шахсларга ЎзР миллий валютасида фақат қуйидаги шартларда янги автомобиллар харид қилиш учун ажратилади: MALIBU ва LACETTI автомобиллари учун йиллик устама 18%, TRACKER автомобили учун йиллик устама 16%.

Қўшимча маълумот учун банк  (71 202 50 60) ҳамда UZAUTO MOTORS компаниясининг (78 141-77-77)  мижозларни қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг.

Ёқимли харид тилаймиз!

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.