АТБ "InfinBANK" ОАЖ "Doscredobank" (Бишкек, Қирғизистон Республикаси) учун АҚШ долларида, Еврода, Россия рублларида ва Ўзбек сўмларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди
13 июль куни АТБ "InFinBank" ва ОАЖ "Doscredobank" ўртасида корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Шартнома имзоланган бўлиб, у қуйидагилар учун имкон яратади:
13 июль куни АТБ "InFinBank" ва ОАЖ "Doscredobank" ўртасида корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Шартнома имзоланган бўлиб, у қуйидагилар учун имкон яратади:
1. Бизнинг корпоратив мижозларимиз учун ўтказиладиган тўловлар қийматини пасайтириш;
2. Тўловлар маршрутларини оптималлаштириш, бунинг натижасида, мижозлар ўз ҳаражатларини қисқартириши мумкин;
3. Қирғизистон Республикаси билан икки томонлама иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаштиришнинг ижобий тенденциясини қўллаб-қувватлаш;
4. Фарғона, Наманган, Андижон каби чегарадош вилоятларда савдо соҳасидаги мижозларимизни қўллаб-қувватлаш.
ОАЖ "Doscredobank" томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, банк барча турдаги банк хизматлари ва амалиётларини амалга оширади, ҳамда 20 йил давомида Қирғизистон Республикасининг Марказий банки томонидан ўрнатиладиган барча иқтисодий нормативлар ва мажбурий резерв талабларига риоя қилади. Банкнинг молиявий барқарорлиги ва турғунлиги ҳар йили ташқи мустақил аудиторлик фирмаларининг текширувлари билан тасдиқланади.