Банкнинг расмий хабари

Банкнинг расмий хабари

Банкнинг расмий хабари

Банкимизнинг ҳурматли мижозлари ва шериклари!

Банкимизнинг ҳурматли мижозлари ва шериклари!

Оҳирги пайтда, норасмий бўлган оммавий ахборот воситаларида Банкимиз тўғрисида салбий маълумотларнинг вужудга келаётганини кузатаётганимизни Сизга маълум қилмоқчи эдик. Мазкур хабар билан биз турли мақолаларда келтирилган, Банкимиз борасида турли ҳил номувофиқ хабарларни келтириб чиқараётган, асосланмаган далилларни бартараф этиш ниятидамиз.

Банкимиз барпо этилган кундан бошлаб, биз астойдил тиниқ ва равшан Банк обрўси ҳақида қайғуриб, барпо этилишимизнинг биринчи йилидаёқ, айнан шу сабабдан, “катта” тўртлик таркибига кирган халқаро аудиторлик компанияни ёлладик. Ўз иш фаолиятининг барча 10 йили мобайнида халқаро аудиторлик компаниялари ўзларининг мустақил аудиторлик ҳулосаларини, ҳеч қандай янглишларсиз, чиқардилар. Шу билан бирга, Банкнинг шериклари, кредиторлари учун, биз 2011 йилда етакчи халқаро рейтинг агентликларидан бири билан кредит рейтингини олиш мақсадида келишувни имзоладик. Ушбу агентлик Банкимизнинг молиявий барқарорлигини баҳолайди. Ушбу қадамлар онгли равишда амалга оширилиб, бизнинг жорий ва келгуси шерикларимизга иш фаолиятимизнинг ишончлилигини ва тиниқлилигини намоён қилади.

Юқорида айтиб ўтилган, асоссиз бўлган мақолалар Банкнинг ноқонуний йўл билан олинган, маълум шахсларга тегишли, пул маблағларини қонунга ҳилоф бўлган йўллар билан олишда “иштирок этишини” назарда тутмоқда. Биз ушбу айбловларни бутунлай асоссиз деб ҳисоблаймиз. Кўпларга маълум бўлганидек, сўнгги 10 йил давомида Ўзбекистонда, валюта қонунчилиги синчковлик билан амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.1996 й. ПФ-1363 «Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Банк мижозларининг импорт контрактлари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликнинг шаклланишига йўл қўймаслик бўйича маъсулиятни ўз зиммасига оладилар. Оддий қилиб айтганда, Банк мижозлари томонидан ҳорижий валютада ўтказилган ҳар бир тўловнинг асосланганлиги устидан астойдил назорат амалга оширилар эди. Импорт контракти бўйича ҳар қандай тўлов импорт маҳсулотининг тегишли етказишлари билан таъминланган бўлиши шарт эди, ҳамда чегаранинг бундай маҳсулотлар билан кесиб ўтилиши Ўзбекистон Республикасининг тегишли божхона органлари томонидан қайд қилинар эди. Банк, мунтазам равишда, ўз мижозларининг дебиторлик қарздорлигининг шаклланиши масалалари бўйича ҳисобот берар эди ва амалдаги қонунчилик доирасида иш юритар эди.

Бундан ташқари, 2004 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, унинг доирасида «InFinBank» АТБда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидалари ишлаб чиқилди. Иш фаолиятининг бутун муддати давомида Банкимиз қатъий равишда ушбу Қоидаларга амал қилиб, қонунчилик талабларига мувофиқ тарзда иш юритди. Алоҳида айтиб ўтиш жоизки, Банк хозиргача ҳеч қачон Латвия ва БАА да корреспондентлик ҳисоб рақамларини очмаган ва эга бўлмаган.


Расмий равишда шуни тасдиқлаймизки, Банкда ҳозирда ҳеч қандай текширувлар ёки ревизиялар ўтказилмаябди. Мазкур маълумот, тегишли расмий сўров орқали Ўзбекистон Республикасининг Бош Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банкига юборилган ҳолда, тасдиқланиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганларни инобатга олган ҳолда, биз яна бир бор Сизни ишонтирамизки, бизнинг Банк амалдаги қонунчиликга мувофиқ тарзда иш фаолиятини олиб бориб, фақатгина тўлиқ шаффофликка интилади. Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, биз ҳам, Банкимизнинг акционерлари ҳам ишончли даражадаги иш шериклари бўлиб, фақатгина давлатимиз, Ўзбекистон халқининг манфаатларини кўзлаган ҳолда фаолият юритамиз.



Ҳурмат билан,

«InFinBank» АТБ
Банк Кенгаши Раиси                                                                                                                                                             Абдусамадов М.А.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.