Янги айирбошлаш шохобчалари очилди
АТБ "InfinBANK" тўртта янги валюта айирбошлаш шохобчаси очилганлигини маълум қилади.
АТБ "InfinBANK" тўртта янги валюта айирбошлаш шохобчаси очилганлигини маълум қилади.
Энди мижозларимиз учун валюта айирбошлаш жараёни янада осонлашди. Мазкур хизматдан фойдаланишни бундан буён ҳам осонлаштириш мақсадларида тез кунларда валюта айирбошлаш тармоқлари кенгайтирилади. Янги очилган айирбошлаш шохобчаларининг иш вақти соат 9:00дан 17:00га қадар.
Қуйида янги айирбошлаш шохобчаларининг рўйхати келтирилган:
1. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фарход ва Қатортол кўчалари кесишмасида жойлашган "Шухрат" минибанки биноси;
2. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчаси 56 уйда жойлашган "Фарход" минибанки биноси;
3. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 3а уйда жойлашган "Бунёдкор" минибанки биноси;
4. Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 430 уйда жойлашган "ТТЗ" минибанки биноси.