Вестминистер университетида InfinBANKнинг бренд аудиторияси очилди

Вестминистер университетида InfinBANKнинг бренд аудиторияси очилди

Вестминистер университетида InfinBANKнинг бренд аудиторияси очилди

2021 йил 15 апрель куни InfinBANK Бошқаруви раиси ўринбосари Пўлат Салимов ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори Баҳром Мирқосимов Вестминстер университетида банкнинг брендланган аудиториясини очдилар.

InfinBANK ва Тошкентдаги Вестминстер университети ўртасидаги ҳамкорлик кўп йиллардан буён давом этиб келмоқда ва ҳар йили улар биргаликда қизиқарли лойиҳаларни амалга оширишмоқда. Брендланган аудитория – бу нафақат корпоратив услубда безатилган синф хонасининг очилиши, балки банкнинг малакали кадрлар тайёрлашдаги иштироки рамзидир.
Университетнинг банк билан ҳамкорлиги, авваламбор, талабаларга ўқиш давомида молиявий соҳада амалий кўникмаларга эга бўлиш имкониятини яратади. Ушбу ўзаро манфаатли ҳамкорлик банкка иқтидорли талабаларни ажратиб олиш имконини беради.
Аудиторияда нафақат ўқув жараёни доирасида маърузалар ўтказилади, балки ушбу синф хона талабаларнинг касбий маҳоратини ошириш ва турли хил қўшма тадбирлар – маҳорат дарслари, тренинглар, молиявий саводхонлик кунлари ва мутахассис-амалиётчиларнинг профессионал маърузаларини ўтказиш учун универсал майдон бўлиб хизмат қилади. InfinBANK ходимлари талабаларни ўқитиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, стажировка ва амалиётни ташкил қилишда иштирок этадилар.
InfinBANK ва Вестминстер университети айни вақтда ҳамкорлик муносабатларининг самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик шартномаси устида ишламоқда. Хусусан, гап молиявий соҳада ўз йўлини давом эттиришни истаган энг яхши талабалар учун дастур ҳақида кетмоқда. InfinBANKʼда муваффақиятли ишлаш учун зарур бўлган кўникмалар рўйхати университет талабалари эгаллашлари мумкин бўлган skills-рўйхатга киритилади. InfinBANK бугунги кунда мамлакатдаги етакчи ва юқори технологиялардан фойдаланадиган банклардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда банк молиявий амалиётларни рақамлаштиришга интилмоқда, технологиялар соҳасида янги ечимлар изламоқда ва ёш ва журъатли кадрларга катта эҳтиёж сезмоқда.
×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.