InfinBANK от полосини қўллаб-қувватлайди

InfinBANK от полосини қўллаб-қувватлайди

InfinBANK от полосини қўллаб-қувватлайди

18-19 март кунлари Тошкентда “Пахтакор” стадионининг кичик майдонида от полоси бўйича Марказий Осиёдаги биринчи турнир – “Tashkent оpen 2021” бўлиб ўтди. InfinBANK ушбу турнирга ҳомийлик қилди.

“Tashkent оpen 2021” турнирида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан ташриф буюрган жамоалар ва Ўзбекистон пойтахтидан икки жамоа – “Universal Jumping” ОСК ва Миллий гвардия тасарруфидаги олий спорт маҳорати мактаби иштирок этишди. Турнирда Қашқадарё вилоятининг “KOÇ Construction” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг Поло федерацияси 2020 йил 10 октябрда ташкил этилган. Ҳозирги кунгача федерация томонидан иккита синов мусобақаси ўтказилган. Хусусан, 1 ноябрь куни Тошкентда “Universal Jumping” от спорт клубида “Қадимийликдан замонавийликка” деб номланган намунавий ўйин бўлиб ўтган. 2021 йил 2 январда эса, “Амирсой” тоғ курортида қор майдонидаги ўйин ўтказилган.

2021 йил баҳорда Наврўз байрами арафасида янги спорт анъанасини — от полоси бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун ҳар йили ўтказиладиган республика турнири – “Tashkent оpen 2021” мусобақасини ташкил этишга қарор қилинган эди.

InfinBANK ва турнирнинг бошқа ҳомийлари кўмагида Федерациянинг бу илғор ғояларини амалга оширишга эришилди.


×

Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш бўйича йўриқнома

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган белгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.