«Invest Finance Bank» АТБ мижозларини молия қонунчилигида киритилган янгиликлар билан таништириш

«Invest Finance Bank» АТБ мижозларини молия қонунчилигида киритилган янгиликлар билан таништириш

«Invest Finance Bank» АТБ мижозларини молия қонунчилигида киритилган янгиликлар билан таништириш

11 декабр куни “Invest Finance Bank” АТБ ўз мижозлари учун тадбир ўтказди ва бу тадбир давомида банк вакиллари Банк фаолияти билан боғлиқ янгиланган қонунларнинг асосий жиҳатларини тушунтириб ўтдилар.

11 декабр куни “Invest Finance Bank” АТБ ўз мижозлари учун тадбир ўтказди ва бу тадбир давомида банк вакиллари Банк фаолияти билан боғлиқ янгиланган қонунларнинг асосий жиҳатларини тушунтириб ўтдилар.

Ўзбекистоннинг молия-банк сектори иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари сингари, ўз ишларида ва хусусан, бизнес муҳитидаги мижозлар билан муносабатларида ҳам, жисмоний шахслар билан муносабатларида ҳам очиқлик сиёсатига амал қилмоқда.

2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида тижорат банклари олдига жаҳон илм-фани, инновацион ғоялар, дастурлар ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан фойдаланган ҳолда иш услубини ўзгартириш вазифаси қўйилди. Ўз фаолиятида InfinBANK “Мижоз – бизнинг асосий қадриятимиз” тамойилига амал қилади ва бизнинг асосий мақсадларимиздан бири бу тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай ва фойдали банк маҳсулотларини яратиш ва мижозлар учун ҳақиқий бизнес ҳамкор бўлишдир.

11 декабр куни соат 11:00 да InfinBANK ОПЕРБда юридик депортамент, корпоратив ва чакана бизнес департаменти ходимлари, шунингдек, банк бошқаруви раисининг ўринбосарлари мижозларга банк фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда киритилган янгиликлар тўғрисида тушунтириш маърузаларини ўтказдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 23-ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди. Янги қонун ҳужжатлари “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида” ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида” ги қонунлар билан биргаликда бир тўпламда қабул қилинди ва улар билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.

Учрашув давомида мижозлар молия соҳасидаги қонун ҳужжатлари тобора кўпайиб бораётганини, ўзгаришлар катта даражадаги тафсилотлар ва аниқликлар билан фарқ қилишини билиб олдилар. Банклар томонидан олиб борилаётган молиявий операциялар рўйхати янги хизмат турлари билан, жумладан мол-мулк ва активларни ишончли бошқариш, аффинланган қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, ҳосилавий молиявий воситалар билан операцияларни амалга ошириш хизматлари билан тўлдирилди. Банк хизматларнинг айрим турларини ва операцияларни Марказий банкдан рухсат олгандан кейин аутсорсингга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Учрашув давомида, InfinBANK ходимлари янги ва олдинги қонунлар вариантлари бўйича қиёсий таҳлил ўтказдилар. Хусусан, қуйидагилар келишиб олинди:

– “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун билан резидентлар рўйхати кенгайтирилди, мамлакат ичкарисида сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини хорижий валюталар ва шартли бирликлар билан боғлаш тақиқланди, резидентлар ўртасида рухсат берилган валюта операциялари рўйхати ва нотижорат ўтказмалар рўйхати тўлдирилди;

– “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда тартибга солувчининг кредит ташкилотлари билан ўзаро муносабатларига ва уларнинг хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадирларига алоҳида урғу берилган;

– “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунда тўлов тизимининг янада батафсил ва аниқ таърифи, уларнинг турлари, иштирокчилари ва ишлаш қоидалари тўғрисида маълумотлар берилган, тўлов тизимларининг янги таснифи жорий этилган. Ҳужжатнинг алоҳида бўлими тўлов хизматлари бозори ва тўлов агентлари ва субагенлар орқали ишлашнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган.

Ўтказилган ахборот сессияларининг асосий хулосаси, мижозлар томонидан янгиланган қонунлар мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашда, банк ва мижозлар ўртасида мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини қуриш ва юритишда ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаб етилиши бўлди. Молия бозорининг шаффофлигига таъсир қилувчи қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ушбу бозорнинг ривожланишига ёрдам беради.


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.