Чет эл капитали иштирокидаги  “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (23.09.2020)

Чет эл капитали иштирокидаги “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (23.09.2020)

Чет эл капитали иштирокидаги “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (23.09.2020)

Банк Кенгаши йиғилишининг 2020 йил 2 сентябрдаги 46-сонли баённомаси қарори билан, 2020 йилнинг 29 сентябр куни соат 15:00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ “InFinBank” конференц залида, Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши ўтказилади.

Банк Кенгаши йиғилишининг 2020 йил 23 сентябрдаги баённомаси қарори билан, Банк акциядорларнинг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишининг    Кун тартибига қуйидагича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

Йиғилиш кун тартиби:

1. Банк Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. Банк Кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;

4. Банк Бошқарувининг Банкнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва банк фаолиятининг 2020 йилги асосий вазифаларини тасдиқлаш;

5. Банк фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш ва 2020 йил учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш;

6. Банкнинг 2019 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш;

7. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;

8. Банк Бошқаруви раисини сайлаш;

9. Банкнинг 2020 йил фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига ҳақ тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;

10. Банкнинг умидсиз активларини ҳисобдан чиқариш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорлари реестирини шакллантириш санаси: 2020 йил 23 сентябр.

Банк Кенгаши Сиздан йиғилишга Юридик шахснинг номидан ваколатингиз ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишингизни сўрайди.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш Банк биносининг учинчи қаватида 2020 йил 29 сентябр куни соат 14:30 да бошланади, 15:00 да тугайди.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси 1- уй, тел. (71) 202-50-60

 

Банк Кенгаши

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.