«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (18.10.2017)

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (18.10.2017)

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (18.10.2017)

АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2017 йил 12 октябрдаги мажлиси қарорига асосан, 2017 йил 31 октябрь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. 1. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки Кенгаш аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  2. 2. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки Кенгаш аъзосини сайлаш;
  3. 3. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  4. 4. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банк уставига ўзгартириш киритиш;
  5. 5. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банк акциядорлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш;
  6. 6. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банк Кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш;
  7. 7. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банк Бошқаруви тўғрисидаги низомига ўзгартириш киритиш;
  8. 8. «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомига ўзгартириш киритиш.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 иш кун олдин (2017 йил 25 октябрь) шакллантирилган Акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Банк Кенгаши акциядорлар ҳамда акциядорларнинг вакилларидан йиғилишга шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик акциядорлар ёки юридик акциядор вакиллари ишончнома билан шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан келишларини сўрайди.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йилнинг 31 октябрь куни соат 16.30 да бошланиб 17.00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: 202-50-60.

Банк Кенгаши

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.