×

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлганбелгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.

uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
Пластик карталар

Пластик карталар

Пластик карталар

Корпоратив карта — юридик шахснинг ҳисоб рақамига боғланган банк картаси. Компаниянинг хўжалик ёки асосий фаолияти билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан қўшимча, вакиллик, транспорт ва хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун мўлжалланган.

Картадан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ва ижтимоий хусусиятга эга бўлган тўловларни амалга ошириш учун фойдаланилмайди. Корпоратив банк карталарининг эгалари миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда савдо ва сервис корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом"да назарда тутилган харажатлар ҳақини тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз тўлов учун сарфланадиган пул маблағлари корпоратив банк картасининг эгаси томонидан қатъий муайян мақсадлар учун ҳисобот остида фойдаланиладиган маблағлар ҳисобланади. Корпоратив банк картасининг эгаси корпоратив банк картасини ҳисобот остига олган кундан бошлаб кечи билан 10 кун ичида юридик шахснинг бухгалтериясига корпоратив банк картаси воситасида сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши керак.

Корпоратив банк картасидан хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун фойдаланиш чоғида корпоратив банк картасининг эгаси хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда бухгалтерияга корпоратив банк картаси воситасида сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши шарт.

Картани расмийлаштириш учун юридик шахс банк билан корпоратив карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиши керак. Шартномада ушбу карталардан фойдаланадиган ходимлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Шартномага ходимларнинг карталарни чиқариш учун берган аризасини ва уларга компания томонидан берилган ишончномани илова қилиш лозим. Шунингдек, карточка ҳисоб-китоб рақамини очиш учун банкка тегишли ҳужжатларни тақдим этиш керак.