«InFinBank» ХОАТБ ички аудит хизматининг Бош мутахассиси Алишер Режаматов билан интервью.

«InFinBank» ХОАТБ ички аудит хизматининг Бош мутахассиси Алишер Режаматов билан интервью.

«InFinBank» ХОАТБ ички аудит хизматининг Бош мутахассиси Алишер Режаматов билан интервью.

«Moody’s Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги «InfinBank» банкига молиявий барқарорлик мустақил рейтингини Е+ даражасида ҳамда миллий ва хорижий валютадаги депозитларнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли рейтингини глобал шкала бўйича B3/Not Prime даражасида тасдиқлади. Банкнинг барча рейтинглари «барқарор» прогнозига эга.

«Moody’s Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги «InfinBank» банкига молиявий барқарорлик мустақил рейтингини Е+ даражасида ҳамда миллий ва хорижий валютадаги депозитларнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли рейтингини глобал шкала бўйича B3/Not Prime даражасида тасдиқлади. Банкнинг барча рейтинглари «барқарор» прогнозига эга.

Банк рейтингига таъсир кўрсатувчи омиллар ва «Moody’s» халқаро рейтинг агентлигининг методикаси тўғрисида бизга «InFinBank» ХОАТБ ички аудит хизматининг Бош мутахассиси Алишер Режаматов гапириб берди.

— «InfinBank» ХОАТБ рейтингига нисбатан «Moody’s» методикаси қандай?

— Бизнинг «Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги билан фойдали ҳамкорлигимиз 2010 йилнинг охирида бошланиб, ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. «InFinBank» ХОАТБ нисбатан «Moody’s» рейтингининг методикаси қуйидаги каби тоифаларни аниқлашга асосланади:

— Outlook — истиқболга назар. Келгусида рейтингни ижро этиш эҳтимолига кўрсатади, бу у билан, Moody’s фикрига кўра, ўрта муддатли истиқболда рўй бериши мумкин, у ошишга, пасайишга ёки барқарор ҳолатини сақлаб қолишга мойил;

— Bank Deposits — агентлик экспертларининг хорижий ва/ёки миллий валютада депозитлар бўйича банкнинг ўз молиявий мажбуриятларини аниқ ва ўз муддатида бажариш имкониятлари юзасидан фикрларини акс этади;

— Bank Financial Strength — банкнинг молиявий барқарорлиги рейтинги. Агентлик экспертларининг банк умумий хавфсизлиги, барқарорлиги ва молиявий соғлиги юзасидан фикрларини акс этади;

— Baseline Credit Assessment — кредитни тўлашга қодирликнинг базавий даражасидир. Агентлик экспертларининг кредит бериш фаолият юзасидан фикрларини акс этади.
— Банкнинг рейтингига нималар таъсир кўрсатади?

— Банкнинг рейтингига турли омилар ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Улар жумласига қуйидагалига киради: алоқадор шахслар билан операциялар улуши; соҳалар бўйича кредит портфелининг концентрацияси; қайта кўриб чиқилган кредитлар ошиши; бошқарув таркиби; банк фойдасидаги фоизли ва фоизсиз даромадлар улуши; банк ликвидлиги; капиталнинг етарлилик даражаси; банкнинг молиявий кўрсаткичлари ва бошқалар.

— Қандай қилиб рейтинг «InfinBank» ХОАТБ депозитларининг жозибадорлигига таъсир кўрсатади?

— Ўз пул маблағларни бирон-бир фойдали ишга киритишдан олдин, биз ўзимизга кўп марта қуйидаги саволларни берамиз: «Ўз пул маблағларимизни фойдасиз (фоизсиз) бўлса ҳам, орқага қайтиб оламизми?» ёки «Депозитни қайси ишга киритиш ёки қайси банкка қўйиш яхшироқ?». Бугунги кунда мамлакатимизнинг банклари томонидан тақдим қилинаётган кўплаб жозибадор ва фойдали депозитлар мавжуд. Менинг фикримча, ақлли киши, у жисмоний ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар, банкдаги ўзининг бўш турган пул маблағларини тақсимлашда тўғри ёндошув танлашни билиши керак. У ёки бу банкнинг рейтинги тўғрисида ахборотга эга бўлиб, сиз энди ўз пул маблағларингизни дадил тақсимлайсиз ва турли ишларга киритасиз. Айтиб ўтиш лозимки, бунинг тескари томони ҳам бор — банкнинг ишончлилик рейтинги қанча юқори бўлса, шунчалик сизнинг фоизли дароматингиз паст бўлади, банкнинг ишончлилик рейтинги қанча паст бўлса, шунчалик фоизли даромад юқори бўлади.

— «InfinBank» банк Миллий рейтинг агентликларининг хизматларидан фойдаланадими?

— Ҳа, албатта. Банкимиз очилганидан бери биз «Ahbor Reyting» РА агентлиги билан яқиндан ва фойдали ҳамкорликни олиб борамиз. У ҳар чоракда бизга миллий шкала бўйича кредит рейнингини беради. Масалан, 2013 апрелида I-чорак якунларига кўра «Ahbor Reyting» РА банкнинг кредит рейтингини «Ижобий» прогнози билан миллий шкала бўйича «uzA» даражасида тасдиқлади.

— Рейтинг хизматлардан фойдаланиш соҳсидаги банкнинг фоалият йўналишлари қандай?

— Банк албатта ҳам миллий, ҳам халқаро рейтинг агентликлари билан яқиндан ҳамкорликни давом эттиради.


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.