uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
Халқаро пластик картадан фойдаланиш бўйича Йўриқнома

Халқаро пластик картадан фойдаланиш бўйича Йўриқнома

Халқаро пластик картадан фойдаланиш бўйича Йўриқнома

Ҳурматли мижозлар! Маблағларингизни карта ҳисоб рақамида бутун сақлаш мақсадида, сиздан қуйидаги қоидаларга қатъий равишда риоя қилишингизни сўраймиз: 

Умумий хавфсизлик чоралари  

  • Картани олиш чоғида, унга албатта ўз имзоингизни қўйинг.
  • PIN–код ҳақидаги маълумот фақат Сизга маълум бўлиши керак. Ҳеч ким сиздан картанинг PIN-кодини талаб қилишга ҳақли эмас. 
  • PIN-код ва Картани биргаликда сақламанг, PIN-кодни картанинг ўзида ёзманг. PIN-кодни эслаб қолинг ёки уни бегоналардан холи жойда алоҳида сақланг. 
  • Картани бегона шахсларга бирор бир операцияларни ўтказиш учун умуман берманг. 
  • Ёдда тутинг, картани худди нақд пул маблағлар каби асраш ва сақлаш керак. 
  • Картанинг магнит чизиғини зарарланишдан сақлаш учун, картани электромагнит нурланиш манбалари (дисплей, телевизор, СВЧ-печлар, аудио ва видеоаппаратуралар ва хз.) лардан узоқроқда сақланг. Картани иссиқлик манбалари яқинида тутиш, ҳамда уни қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган жойга қўйиш маън этилади.  
  • Телефон орқали банк соҳаси мутахассиси сифатида ўзини таништириб турли хил сабаблар асосида карта тўғрисидаги конфиденциал маълумотларни сўраган шахсларга уларни ошкор этмасдан банкка мурожаат қилиш.
  • Банк пластик картаси учун СМС-хабарнома хизматини бегона шахслар телефон рақамига уламаслик. 

Савдо-сервис ташкилотларида карта орқали тўловларни амалга ошириш

  • Унутманг, савдо-сервис ташкилоти ходими карта бўйича операция ўтказиш вақтида, сизнинг шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишга ҳақлидир. 
  • Картани тўлов учун, фақат ўзингиз ишончли деб билган савдо-сервис ташкилотларида ишлатинг.  
  • Карта билан савдо-сервис ташкилотларида олиб бориладиган барча операциялар фақат сизнинг иштирокингизда амалга оширилиши шарт. Савдо-сервис ташкилот ходимининг картангизни бошқа бинога олиб кетишига йўл қўйманг ва операцияларни ўтказиш вақтида, картангизни кўриш майдонингиздан узоққа йўқотманг. 
  • Савдо-сервис ташкилотида операциялар ўтказиш вақтида PIN-кодни киритишда унинг тўғридан-тўғри касса аппарати ёки тўлов терминалига уланган махсус ускунада (PIN-пад) да киритилишига аҳамият беринг. PIN-кодни турли хилдаги ускуналарга икки марта киритиш ҳақидаги таклифларга розилик берманг. 
  • Операцияни амалга оширгач картани олишни унутманг ва сизга қайтарилган карта сизники эканлигига ишонч ҳосил қилинг. 
  • Чекка имзо қўйишдан олдин, ҳужжатда амалга оширалажак операция ҳақида барча тафсилотлар тўғри кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агарда сиз кўрсатилган маълумотларда ноаниқликлар аниқласангиз, имзо чекишна рози бўлманг ва амалга оширилган операцияни бекор қилишни талаб қилинг. Операция бекор қилинганда, операцияни бекор қилиш ҳақидаги чекни талаб қилинг. 
  • Карта билан амалга оширилган тўлов ҳужжатларини ташлаб юборманг ёки савдо-сервис ташкилотларида унутиб қолдирманг, чунки уларда картанинг тўлиқ рақами кўрсатилган бўлиши мумкин. 
  • Товар ва хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чекни сақланг, чунки улар карта ёрдамида олиб борилган операциянинг қонунийлигини исботлашда ёки низоли ҳолатларни хал қилишда сизга ёрдам беради. 
  • Карта ҳисоб рақами бўйича кўчирмаларни текширинг. 

Интернет тармоғи учун карта билан тўлов амалга ошириш

  • Интернет тармоғида товар ва хизматлар учун нақдсиз тўлов бўйича операциялар ўтказиш вақтида, сиздан тўлиқ исми шарифингизни, картанинг ҳақиқийлик муддати ва CVC2/CVV2 (хавфсизлик бўйича коднинг учта рақами) ни кўрсатишингизни талаб қилишлари мумкин. Ушбу белги картанинг орқа қисмида кўрсатилган (имзо учун чизиқда ёки унинг ўнг тарафида жойлашган махсус жойда келтирилган учта охирги рақам) ва банк томонидан мижозни қўшимча равишда текшириш учун хизмат қилади. Картанинг ҳақиқийлик муддати картанинг юза қисмида ой ва йил шаклида кўрсатилади (масалан, 02/15, яъни 2015 йилнинг февраль ойи). 
  • PIN-кодни карта эгасининг идентификацияси учун киритиш, фақатгина карта ёрдамида унинг эгаси иштирокида карта маълумотларини ўқиш функциясига эга бўлган терминалларда ва фақат махсус ускуна - PIN-пад ёрдамида операциялар ўтказишда талаб қилиниши мумкин. Интернет тармоғида товар ва хизматлар учун нақдсиз тўловлар бўйича операциялар ўтказиш вақтида, PIN-код ҳақида маълумот беришингиз талаб этилмайди. 
  • Интернет дўконларда операциялар ўтказишда, дўконда мижозлар маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича эълон қилинган мажбуриятларга эга эканлигига ва сайтида ташкилотнинг мурожаат учун контакт маълумотлари келтирилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Имкон бўлганда, сайтда кўрсатилган манзил ва телефоннинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг. 
  • Интернет тармоғида операциялар ўтказишда ва ўзингизнинг шахсий тафсилотларингизни ҳамда карталарингиз хақидаги маълумотларни тақдим этишда эҳтиёт бўлинг. 
  • Электрон манзилингизга ўз картангиз маълумотларини тасдиқлаш ва PIN-кодингизни кўрсатиш ҳақида хабар олганингизда, ҳеч қачон хабарда кўрсатилган кўрсатмаларга риоя қилманг, бу хабарга жавоб берманг ва ҳеч қачон Интернет ресурслари орқали PIN-кодингизни фош этманг.  
  • Интернет тармоғи орқали электрон тўловларни бегона компьютер ва мобил қурилмалар орқали ўтказмаслик (бунда карта хақидаги маълумотлар ҳамда руйхатдан ўтиш учун зарур логин ва пароллар ушбу қурилмаларда сақланиб қолиш хавфи мавжуд) 

Банкоматлардан нақд пуллар ечиш 

  • Банкомат/ўз ўзига хизмат кўрсатиш терминалида операциялар ўтказиш олдидан, унинг ташқи кўринишига эътибор беринг. Шубҳа уйғотувчи қурилмалар (ичига камера ўрнатилиши мумкин бўлган карта ўқийдиган қурилмадаги тасма, PIN-кодни киритиш учун клавиатурадаги тасма, банкомат юза қисми ва унинг яқинидаги тасма ва хк.), бегона ускуналар симлари аниқланганда, картани ускуна ичига ўқиш учун юборманг. Имкон қадар, аниқланган шубҳали ускуналар ҳақида хабар бериш мақсадида банкомат ўрнатган ташкилотга мурожаат қилинг. 
  • PIN-кодни киритиш билан боғлиқ бўлган операцияларни ўтказишда, клавиатурага киритилган PIN-коднинг атрофдагиларга кўринмаслигига ишонч ҳисол қилинг, бунинг учун, масалан четдан сизнинг харакатларингиз ва киритилаётган PIN-код ҳақидаги маълумотларни видеотасмага ёзишнинг олдини олиш учун бир қўлингиз билан клавиатурани беркитиб туринг. Карталар билан операциялар ўтказаётганда, бегона шахслар ёрдамидан фойдаланманг. 
  • Техник муаммолар келиб чиққанлиги оқибатида картангиз банкомат томонидан ушлаб қолинганда, банкоматга хизмат кўрсатувчи банк бўлимига мурожаат қилинг ва картани қачон ва қаерда олиш мумкинлиги ҳақида маълумот олинг.  
  • Агарда карта йўқолган, ўғриланган бўлса, ҳамда қачонки сизнинг PIN-кодингиз бегоналарга маълум бўлиб қолганда ёки агарда сизнинг картадан ноқонуний фойдаланиш ҳоллари ҳақида гумонларингиз бўлса, бунда ўша заҳотиёқ Банк мижозларини қўллаб-қувватлаш Хизмати билан телефон орқали боғланишингиз ёки шахсан банкка карта бўйича операцияларни тўхтатиш ва янги карта ёки PIN-кодга буюртма бериш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилишингиз зарур. Банк мижозларини қўллаб-қувватлаш Хизматининг мурожаат телефони ҳақидаги маълумотлар картанинг орқа тарафида келтирилган. Ушбу маълумотни доимо ўзининг ёнида, аммо картадан алоҳида сақлаш тавсия этилади. 

Банк мижозларини қўллаб-қувватлаш хизмати (24/7)

Тел.: (998) 71 202-50-60, 140-50-71, 140-50-83 (ички 5575; 5594;)