uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
«InFinBank» ХОАТБ халқаро пул ўтказмалари бўлимининг мутахассиси Екатерина Плахтиева билан интервью

«InFinBank» ХОАТБ халқаро пул ўтказмалари бўлимининг мутахассиси Екатерина Плахтиева билан интервью

«InFinBank» ХОАТБ халқаро пул ўтказмалари бўлимининг мутахассиси Екатерина Плахтиева билан интервью

«Invest Finance Bank» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки («InfinBank» ХОАТБ) Ўзбекистоннинг ёш, муваффақиятли ривожланаётган банкидир. «InfinBank» ХОАТБ бозорда ўзини кенг хизматлар кўламини тақдим қилувчи универсал банк сифатида намоён қилади. Бунда банк катта эътиборни пул ўтказмалари соҳасига қаратади.

Ҳозирги пайтда «InfinBank» ХОАТБ тармоғида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи 15  та шаҳобчаси ишлаб келмоқда.

«InfinBank» ХОАТБ халқаро пул ўтказмалари бўлимининг мутахассиси Екатерина Плахтиева сўзларига кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб банк Бухоро ва Наманган шаҳарларида иккита янги филиалини ишга туширишни режалаштирган бўлиб, уларнинг тармоғида пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи 10 шаҳобча иш олиб боради.

Бугунги кунда «InfinBank» ХОАТБ тармоғига Western Union, Юнистрим, Contact, MoneyGram, Золотая корона ва бошқалар каби 10 хил пул ўтказиш тизими уланган.

Банкнинг пул ўтказмалари бўйича хизматларидан бир ойда 11000 киши фойдаланади. Бунда, Екатерина Плахтиева таъкидлаб ўтганидек, йил охиригача ушбу кўрсаткич бир ойда 17000–18000 кишигача кўпайишиини кутиш учун асослар мавжуд.

Екатерина Плахтиева қўшимча қилганидек, «InfinBank» ХОАТБ пул ўтказмалари тизими орқали дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатлари билан операциялар амалга ошириб келинмоқда. Агар жисмоний шахслар бундай операцияларни кўпроқ МДҲ мамлакатлари билан ошириб келса, кичик бизнес субъектлари ушбу хизматлардан Хитой, Туркия ва БАА ўтказмаларни юбориш ёки олишда фойдаланиб келмоқда.

«InfinBank» ХОАТБ тармоғи орқали пул маблағларни жўнатиш учун тарифлар тўғрисида гапирганда, Екатерина Плахтиева таъкидладики, бугунги кунда пул ўтказма тизимлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 1,5 фоизни ташкил қилади.

«Бизнинг фикримизга кўра, яқин келажакда пул ўтказиш тизимлари бўйича тарифлар маълум улуш фоизига пасайиши мумкин (0,2%-0,4%). Бу ҳозирги кунда банклар пул ўтказма тизимлари билан бевосита, ушбу тизимнинг банк-эмитентларини четлаб, ишлашни бошлагани билан боғлиқ. Тарифлар пасайишига яна бир омил бўлиб, кучли рақобат ҳисобланади. Охирги йилларда пул ўтказмалари бозорида демпинг ҳисобига ўз айланмаларни оширувчи компаниялар сони кўпайиб бормоқда. Ўз бозор мавқесини сақлаб қолиш, янги мижозларни жалб қилиш ва даромадни ошириш мақсадида, пул ўтказмларининг бошқа тизимлари ҳам фоиз ставкаларни пасайтириб бормоқда», — дейди Екатерина Плахтиева.

Масалан, яқинда «Юнистрим» халқаро пул ўтказмалар тизими компаниянинг нарх сиёсатини қайта кўриб чиқди. Эндиликда «Юнистрим» тизими бўйича МДҲ мамлакатларига бивалютали ўтказмалар ўтказма суммасининг 0,1% ставкаси бўйича, ўртача тўғридан-тўғри чиқувчи ўтказмалар 1% ставкаси бўйича жўнатилмоқда, узоқ хорижий мамлакатларга эса тарифлар 1,5%-1,8% ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Екатерина Плахтиеванинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2013 йил 30 январдаги «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида пул ўтказмаларни олиш ва жўнатиш тартибига ўзгартиришлар киритилмаган, яъни пул ўтказмасини у юборилган валютада олиш мумкин.