Аҳоли учун автокредитлаш

Аҳоли учун автокредитлаш

Аҳоли учун автокредитлаш

Машина сотиб олиш учун пул йиғмоқдамисиз? Бу ишни ташланг!

Машина сотиб олиш учун пул йиғмоқдамисиз? Бу ишни ташланг!

"InfinBANK" АТБ тақдим этаётган "АВТОКРЕДИТЛАШ" хизмати ёрдамида Сизнинг автомобилингиз тез орада парковкадаги ўз жойини эгаллайди! Ва бунинг учун узоқ вақт кутишнинг ҳожати йўқ!


Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредит 1 дан 4 йилгача бўлган муддатга берилади, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси, мижоз томонидан амалга оширилган бирламчи бадалга боғлиқ тарзда, 16% дан 24% йиллик фоизни ташкил этади:

•    бадал 25% - 4 йилгача, 24% йиллик фоиз;
•    бадал 40% - 4 йилгача, 22% йиллик фоиз;
•    бадал 50% - 3 йилгача, 20% йиллик фоиз;
•    бадал 50% - 2 йилгача, 18% йиллик фоиз;
•    бадал 60% - 1 йилгача, 16% йиллик фоиз.

Кредитни олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
1) Кредитни олиш учун ариза;
2) Белгиланган тартибда ўрнатилган, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома (меҳнат стажи 6 ойдан кам бўлмаслиги керак);
3) Мижознинг шахсини ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусҳаси, ундан Кредит бўлимининг ходими томонидан нусҳа олинади;
4) Автомобилни етказиб бериш ҳақидаги шартнома.

Кредитни олиш учун аризани "InfinBANK" АТБ нинг ҳар қайси бўлимига тақдим этиш мумкин.

Саволлар юзага келган ҳолда, банкнинг Алоқа марказига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин: (+99871) 202-50-60

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.