Юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи алоҳида қўллаб-қувватлаш линияси

Юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи алоҳида қўллаб-қувватлаш линияси

Юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи алоҳида қўллаб-қувватлаш линияси

Сизга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, InfinBANK алоқа марказида юридик шахсларни, банкнинг амалдаги ва потенциал мижозларини турли масалалар бўйича қўллаб-қувватлаш ва уларга консультация бериш учун алоҳида линия очилмоқда. Бизнесингиз учун қуйидаги рақам орқали кўмак олишингиз мумкин: (71) 202-50-80.

InfinBANKʼда кун-у тун фаолият олиб борадиган алоқа маркази ташкил этилганига бир неча йил бўлди ва Марказ жамоаси мижозларнинг қўнғироқларига, ижтимоий тармоқлардаги изоҳларига, телеграм ботдаги мурожаатларига жавоб бериб, кенг доирадаги вазифаларни бажариб келмоқда.

Узоқ вақт давомида ушбу линия жисмоний ва юридик шахслар учун ягона эди, аммо биз шуни тушундикки, юридик шахслар билан ишлаш ва уларга маълумот бериш учун оператордан бошқа даражадаги эътибор ва хабардорлик талаб этилади.

Банкнинг тажрибали мутахассислари ҳисоб-китоб-касса хизматлари билан боғлиқ бўлган барча масалалар (миллий ва хорижий валюталарда тўловларни амалга ошириш, чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун аризаларни қабул қилиш, конверсия операциялари ва бошқа кўп масалалар) бўйича маслаҳат ва ёрдам бера оладилар. Айни пайтда рақам фақатгина банкнинг иш вақтида ишлайди, аммо яқин кунларда у 24/7 тартибида ишлашга ўтказилади.

Биз билан қолганингиз учун ташаккур, чунки Мижоз – бизнинг бош қадриятимиз!
×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.