InfinBANK мижозларига хабарнома

InfinBANK мижозларига хабарнома

InfinBANK мижозларига хабарнома

Ҳурматли InfinBANK мижозлари

Кеча, 2020 йил 15 сентябрь куни соат 18:00дан кейин InfinBANK Шайхонтоҳур филиали мижозлари UzCARD карталари миграцияси ўтказилиши муносабати билан, 2020 йил 16 сентябр соат 18:00 дан 2020 йил 18 сентябр соат 18:00 га қадар UzCARD карталарнинг ишлаши вақтинча тўхтатилиши қайд этилган СМС хабарнома юборилган эди.

Ижтимоий тармоқларда ва блогосферада мазкур хабарнома турлича талқин этилди, хусусан айрим фойдаланувчилар англашилмовчилик ва тушунмовчилик туфайли InfinBANKнинг барча UzCARD карталари ишламаслиги мумкинлиги ҳақида фикрлар қолдирмоқдалар.
Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Энг аввало, сизларга етказган ноқулайлик ва ташвиш учун чуқур таассуфдамиз.

Иккинчидан, кечаги СМС хабарнома трансформация жараёнларни ўтказилаётган Шайхонтоҳур филиали мижозларининг UzCARD карталарига таалуқли эди. Афсуски, фойдаланувчилар, эҳтимол, СМС хабарномадаги ҳаволага кириб, Банк сайтига жойлаштирилган тегишли хабар билан танишмаганлиги туфайли, бу барча UzCARD карталари учун деб тушунилган кўринади. Биз масъулиятни ўзимиздан асло соқит қилмаймиз ва бу ҳолат учун барчадан, хусусан камчилигимизни ўз вақтида кўрсатган таниқли блогер ва журналист, қадрли Никита Макаренкодан узр сўраймиз.

Учинчидан, хабарингиз бор, йил бошидан буён Банкда трансформация жараёнлари ўтказилмоқда, мижозларга ноқулайлик яратмаслик, айниқса карантин талаблари мавжуд ҳозирги шароитда янгитдан карта ва ҳисобварақлар очмаслик учун, миграция жараёнларини автоматик тарзда амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда. Лекин бу техник жараёнлар қисқа бўлсада, карталар ва ҳисобварақларнинг маълум муддат ишламай туришини талаб этади. Яъни ҳозир ўтказилаётган техник жараёнлар, гарчи бир муддат ноқулайлик яратсада, сиз учун бундан буён енгиллик ва қулайлик яратиш мақсадида юз бермоқда.

Тўртинчидан, бугун InfinBANK Шайхонтоҳур филиали мижозлари UzCARD карталари эгалари банк куни давомида филиалга келишлари ва UzCARD карталарида мавжуд маблағларни комиссия тўламасдан нақд кўринишда ечиб олишлари мумкинлигини билдирамиз. Шунингдек, Шайхонтоҳур филиали мижозлари бўлган UzCARD карталари эгалари маблағларини HUMO карталарига ёки иловадаги ҳамёнга бепул, комиссиясиз кўчириб олишлари мумкин бўлади.

InfinBANK Бошқаруви

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.