(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 140-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

«CLICK» мобил банкинг тизими

"CLICK" тизими – бу жисмоний шахсларга мобил телефон (USSD/SMS-портал орқали) ёки Интернет (Web-mobile орқали) воситасида:

  • уяли алоқа операторлари,
  • интернет-провайдерлар хизмати учун тўловларни амалга ошириш;
  • пул маблағларни бошқа жисмоний шахсларга ўтказиш;
  • савдо-сервис корхоналарига (супермаркетдаги харидлар, ресторан ва кинотеатрдаги тўловлар) ўтказиш имкониятини берувчи мобил банкинг тизимидир.

"CLICK" тизими орқали ҳақ тўлаш икки усулда бажарилади: Интернет-сайт ёхуд депозит ҳисобварағига ёки пластик карта ҳисобварағига боғлиқ мобил телефонидан USSD-сўров орқали амалга оширилади.

  • Интернет-сайт (https://my.click.uz, https://m.click.uz) орқали ҳақ тўлаш, керакли товарлар ва хизматларни танлаш йўли билан бевосита онлайн-режимидаги ҳисобварақдан амалга оширилади;
  • Мобил телефон ёрдамида ҳақ тўлаш USSD-сўров (*880# қисқа рақамига) орқали амалга оширилади. Ушбу технология яқин атрофда интернет бор-йўқлигидан қатъий назар, ҳар қайси жойда ва исталган вақтда ҳақ тўлашни амалга ошириш имкониятини беради.
"CLICK" асосий имкониятлари:

  • мобил телефон ёки Интернет воситасида нақд пул маблағларидан фойдаланмаган ҳолда, жисмоний шахснинг бевосита банк ҳисобварағидан ҳақ тўлашни амалга ошириш;
  • USSD/SMS/WEB – портал ёрдамида ҳисоб-китобларни бошқариш;
  • CLICK тизимининг бошқа фойдаланувчиларига пул маблағларни ўтказиш;
  • битта ҳисобварақдан иккинчи ҳисобвараққа пул маблағларни кўчириш;
  • балансни «ишчи» ҳолатда доимо сақлаб туришга йўл қўювчи «Автотўлов» хизматини фаоллаштириш имконияти;
  • тўловлар тарихини кўриш;
  • банк ҳисобварақлар қолдиғини онлайн текшириш;
  • ҳисобварақ реквизитларини олиш;
  • банк ҳисобварақлари бўйича SMS-хабарнома;
  • "CLICK" – ҳисобварағидан кредитни тўлаш ва яна бошқалар.
Тизимнинг асосий афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ҳаммабоплик. Манфий балансда ва интернетдан фойдаланмасдан USSD-сўровларни юбориш имконияти туфайли фойдаланувчи рақами блокланган бўлса ҳам, истаган пайтда ўз банк ҳисобварағидан ҳақ тўлаши мумкин. Бунда тизимдан фойдаланиш учун телефонда ҳеч қандай дастурларни ўрнатиш керак эмас: USSD-сўровларни ҳар қайси мобил телефондан юбориш мумкин.

Яқинлик. Банк филиалларига бормасдан ва тўловларни қабул қилиш бўйича яқиндаги шахобча ёки операторлар тўловларини қабул қилиш ва тўлов тизимлари шахобчалари қаерда жойлашганлигига бош қотирмай, балансни тўлдириш, ўз банк ҳисобварақни бошқариш имконияти. Уйдан чиқмасдан тўлаш имконияти. Бутун тўлов тизими ҳар абонентнинг чўнтагида.

Қулайлик.Тизимга уланиш учун банкда махсус ҳисобварақларни очиш ва маблағларни бошқа депозитга қўйиш талаб қилинмайди.


Қандай қилиб уланиш мумкин?

"CLICK" тизимида фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар ишлаши мумкин.

Тизимга уланиш учун фойдаланувчи тегишли рўйхатдан ўтиши, CLICK-ҳисобварағини очиши, фойдаланувчи бошқариши мумкин бўлган ҳисобварақлар рўйхатини белгилаш, шунингдек киришнинг тақдим қилинган вариантларини (USSD/WEB/SMS) танлаш учун Банкимизга ташриф буюриши керак. Унинг ёнида шахсни тасдиқловчи хужжат (паспорти) ва СТИР бўлиши шарт.

Рўйхатдан ўтказишни мижоз "CLICK" хизмати орқали, Жисмоний шасларнинг ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун оммавий оферта – шартномасининг шартлари билан танишганлигини ва улар билан рози эканлигини тасдиқлови бўлиб хизмат қилувчи "CLICK" тизимида хизмат кўрсатилиши учун Ариза тўлдирилганидан сўнг банкнинг ваколатли ходимлари бажаради. Ҳар бир фойдаланувчига рўйхатдан ўтказишда унинг авторизациялаш, аутентификациялаш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ноёб реквизитлари берилади.


Қайси хизматлар учун ҳақ тўласа бўлади? 

Уяли алоқа операторлари: Beeline, Ucell, Perfectum Mobile, UZMOBILE

Телефония: UZTELECOM "TShTT" filiali, UZTELECOM "BKM" filiali

Интернет провайдерлар: Sarkor Telecom, Shark Telecom, Sky Line, TPS, Platinum Connect, Comnet, EVO, UZONLINE

Телевидение: UzDigital TV, Stars TV.

Интернет Сервислар: Мега Скидка, Торг.Уз, Московская Пицца, Pizza planet, Одноклассники, Gril.uz, Beanbag.uz, kupipodarok.uz, PresSeller, vpodarok.uz, AVTECH, webtv.uz, Qaraqalpaqstan Kompyuterlestiriw Warayi`, kinopro.uz, Dump.uz, combo.uz, ARK Avenue Park Hotel.

Коммунал хизматлар: Mahsustrans, UTG

Савдо-хизмат ташкилотлпри: Dorixona "ТАБЛЕТКА", Matbuot tarqatuvchi, UZte

Такси: Taxi 052


Ҳисобни тўлдириш усуллари
  • иш ҳақи, нафақа, стипендия, дивидендлар ва ҳ.к. каби келиб тушган пул маблағларни ҳисобвараққа ўтказиш;
  • банк кассаси орқали нақд пул маблағларни киритиш;
  • ЎзР бирон-бир тижорат банкларида очилган ўз банқ ҳисобварағидан пул маблағларни ўтказиш;
  • фойдаланувчининг пластик картасидан пул маблағларни ўтказиш.

Фойдаланувчига қўлланма – *880# терганингизда экранда ойна пайдо бўлади (мисол қуйида келтирилган), сўнг Сиз нимага ҳақ тўлашни хоҳлаётганингизга қараб, ўз ихтиёрингизга кўра ҳаракат қиласиз. Қуйида мисол келтирилган, Юсел мобил алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаш.

Қўшимча

click.pdf

pdf, (332 Кб)

tarif_click.pdf

pdf, (51 Кб)

Ортга кайтиш

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 8077.48 9646.13 10979.72 72.68 140.22 1233.69
Олиш 8000.00 9608.00 10540.00 738.00 - -
Сотиш 8150.00 9788.00 10738.00 752.00 - -
ЎзРВБ курси 8065.00 - - - - -